Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Абдурахмон Рафиқ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Полимер композит қоплаш қурилмаси ишчи органлари ва юритиш механизмлари конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини ҳисоблаш методлари” 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2021.4.PhD/T1598.
Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология иститути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Холиқов Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор; Далиев Шухратжон Латибжонович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади брезент материалларни тикилган чокларига полимер композитини қоплаб, уни қуритиб мустаҳкамлигини ошириш қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
брезент материалининг тикилган чокларининг мустаҳкамлигини ошириш учун полимер композицияси билан қоплаш, қуритиш ва сув ўтказмаслигини таъминлайдиган қурилмаси конструкцияси яратилган;
қурилманинг қайишқоқ сирти сиқиш ролигини тебранишларини ифодаловчи математик модели олинган, аналитик ечиш асосида ҳаракат қонуни, боғланиш графиклари аниқланди ва параметрлари асосланди;
полимер қопловчи ролиги, резинали втулкаси ва брезент чоклари орасини ўзаро таъсирини инобатга олиб втулканинг бикрлик коэффициентини ҳисоблаш формуласи ишлаб чиқилган ҳамда полимер сарфини камайтирувчи ролик радиуси ва қамров бурчаги қийматлари аниқланган;
брезент чокларига полимер қоплаш ва қуритиш ускунасида электротензометрик схемадан фойдаланиб бош валдаги буровчи момент, айланиш частотасини, роликнинг юкланишини, полимер сарфини, қиздириш зонасидаги ҳароратни ўзгариш қонуниятлари ҳамда параметрларининг ўзаро боғлиғлик қонуниятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тикилган  материаллар чокларининг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида полимер композициясини қоплаш қурилмаси конструкциясини ишлаб чиқиш натижалари асосида:
тикилган брезент материали чокларининг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида полимер композициясини қоплаш қурилмаси Бухоро вилояти “ECO FABRIC” МЧЖ ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “SHOFIRKON EKVOTARIAL TEKS” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 03/03-2737 сонли маълумотномаси); Илмий тадқиқот натижасида  полимер композит қоплаш қурилмасининг узатувчи механизмлари конструкцияси қўлланилганда брезент чокларнинг мустахкамлик даражаси 1,5-2 мартага ошганлиги ҳамда тикилган ипларнинг узилиши камайганлиги кузатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish