Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Анвар Сабирджановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Операцион травмадан бола организми анестезиологик ҳимоясини оптималлаштириш» 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib453.
Илмий консультант: [Агзамходжаев Талат Саидалимович], тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Журабой Марифбоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аваков Вячеслав Ервандович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ким Ен-Дин, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли комбинацияли анестезия ўтказиш шароитида организмнинг асосий хаётий функцияларига таъсирини ҳисобга олган холда операцион жарохатдан болаларнинг анестезиологик ҳимоя натижаларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
операцион жароҳатлардан ҳимоя қилиш, хавфсизлик ва уларнинг ҳар бирини дифференциал танлови самарадорлигини, анестезиологик қўлланма вариантларининг болалар учун ҳаётий муҳим тизимларига таъсирини баҳолашда комплекс ёндашуви тизими  асосланган;
болаларда комбинирланган анестезиянинг турли хилларида гемодинамик кўрсаткичлар, гормонал фон, вегетотонус ҳолати, малон диалдегиди ва каталаза ўзгаришлари асосида аниқланган;
қорин бўшлиғининг юқори травматик операцияларида юрак-қон томир тизимининг меъёрий ишлаши учун оптимал шароит севофлуран ва эпидурал анестезия комбинацияси билан амалга оширилиши  исботланган;
болаларда анестезиянинг турли хил вариантларида анестезиологик қўлланма хавфсизлигини оширувчи ишлаб чиқилган комбинирланган анестезия усуллари самарадорлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Операцион травмадан бола организми анестезиологик ҳимоясини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда абдоминал хирургия амалиётида анестезиологик ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда абдоминал хирургия амалиётида анестезиологик ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 8н-р/160-сон маълумотномаси). Натижада абдоминал хирургия амалиётида болаларни анестезиологик ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, операцион шикастни камайтириш орқали симпатовагус мувозанат ва гемодинамик барқарорлик, болалар ўлими ва ногиронликнинг камайтириш билан биргаликда даволашнинг самарадорлигини ошириш ва  беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
болаларда офталмологик операцияларда ингаляцион анестезия бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда офталмологик операцияларда ингаляцион анестезия асосида оғриқсизлантириш самарадорлигини ошириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 8н-р/159-сон маълумотномаси). Натижада болаларда офталмологик операциялар учун тавсия этилган оптимал анестезия вариантлари самарали, хавфсиз, қулай ва иқтисодий жиҳатдан самарали натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
болаларда қорин бўшлиғи операцияларида комбинирланган мултимодал анестезиянинг таркибий қисми сифатида севоранни қўллаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда қорин бўшлиғи операцияларида комбинирланган мултимодал анестезиянинг таркибий қисми сифатида севоранни қўллаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18 июндаги 8н-р/161-сон маълумотномаси). Натижада болаларда қорин бўшлиғи операцияларида комбинирланган мултимодал анестезиянинг таркибий қисми сифатида севоранни қўллаш усули марказий асаб тизими фаолиятини, марказий гемодинамикани ва болаларда гомеостазни сақлаб қолиш учун жуда муҳим бўлган компенсатор симпатоадренал реакцияларни сақлаб қолиш имконини берган;
операцион травмадан бола организми анестезиологик ҳимоясини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона вилояти филиали, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази шифохонаси, Фарғона ва Навоий вилояти кўп тармоқли болалар маркази, Навоий вилоят офталмология шифохонаси, Сирдарё вилояти кўп тармоқли болалар маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 8н-д/78-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши туфайли жарроҳлик аралашувининг ҳажми ва шикастланиш даражаси, анестезия усули ва гиёҳванд моддаларни биргаликда ишлатиш, болаларни анестезиологик ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, беморларнинг умрини узайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish