Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидмуродов Камол Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яхши сифатли йирингли холангитни комплекс хирургик даволашда тактик-техник жихатларини оптималлаштириш», 14.00.27– Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Tib.1106.
Илмий раҳбар: Курбаниязов Зафаржон, тиббиёт фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори; Махмадов Фарух Исроилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик В.Вахидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўт-тош касаллиги оқибатида ривожланган яхши сифатли ўткир йирингли холангитни жаррохлик усулида комплекс даволашнинг тактик-техник жихатларини мақбуллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта клиник материалда ўткир йирингли холангитни жаррохлик усулида даволашнинг қониқарсиз натижалари, ўлим холатлари ва йирингли-септик асоратларнинг сабаблари аниқланган;
ўткир йирингли холангитнинг оғирлик даражаларини инобатга олган холда каминвазив декомпрессив аралашувларни қўллаш билан босқичма-босқич даволашнинг оптимал тактикасини  танлаш омиллари аниқланган;
ўт йўлларини натрий гипохлоритнинг 0,06% анолитли ва  католитли эритмаларини навбат билан дренаж орқали юбориш билан перфузион санация қлиш усули ишлаб чиқилган;
ўт-тош касаллигининг асорати сифатида ривожланган ўткир йирингли холангитни тавсия этилган комплекс жаррохлик йўли билан даволашнинг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яхши сифатли йирингли холангитни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўткир йирингли холангитнинг диагностикаси ва жаррохлик йўли билан даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўткир йирингли холангитнинг диагностикаси ва жаррохлик йўли билан комплекс даволаш усуллари» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 8 н-р/592-сон маълумотномаси) номли услубий тавсиянома тасдиқланган. Мазкур тавсиянома яхши сифатли йирингли холангитни жарроҳлик йўли билан даволашнинг сифатини яхшилашга ва беморларнинг шифохонада даволаниш кунларининг камайиш имконини берган;
ўткир йирингли холангитнинг диагностикаси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўткир йирингли холангитнинг диагностикаси ва жаррохлик йўли билан даволаш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 июндаги 8н-р/563-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома яхши сифатли йирингли холангитни жарроҳлик йўли билан даволаш беморларнинг шифохонада даволаниш кунларининг камайишига олиб келган
яхши сифатли йирингли холангитнинг диагностикаси ва жаррохлик усулида даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий янгиликлар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти ва Самарқанд вилояти филиаллари, Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасининг хирургия бўлимларига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 8н-з/237-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари асосида яхши сифатли йирингли холангит билан касалланган беморларга ихтисослашган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш кўлами сезиларли даражада ошди ва жаррохлик амалиётидан кейинги эрта асоратларнинг 24,5% дан 12,1% гача, ўлим кўрсаткичининг  8,2% дан 2,4% гача камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish