Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаибов Жамшид Абдумаликовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сийдик пуфаги уротелиал ўсмалари морфологик диагностикасининг замонавий жиҳатлари» 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib940
Илмий раҳбар:Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Жўраева Гулбахор Бахшиллаевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сийдик пуфаги саратонининг морфологик, иммунофенотипик ўзига хосликларини, мунтазам амалиётда ўзаклилик маркерларининг ролини ўрганиш ва ушбу хосилаларни тасдиқлаш учун янада мукаммал ташхислаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сийдик пуфаги хосилаларида ташхисий–аҳамиятли морфологик иммунофенотипик ўзгаришлар аниқланган;
сийдик пуфаги уротелиал ҳавфли ўсмаларига кенгайтирилган морфологик тавсифи асосланган;
уротелиал ҳавфли ўсмаларни ташхислашда классик иммуногистокимёвий маркерларнинг ташхисий параметрлари такомиллаштирилган;
илк бор саратон геноми Атласи (TCGA) таснифи асосида уротелиал саратоннинг аксарият гистологик вариантлари молекуляр профили аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сийдик пуфаги уротелиал ўсмалари морфологик диагностикасининг замонавий жиҳатларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уротелиал ҳавфли ўсмаларни ташхислашда классик иммуногистокимёвий маркерларнинг ташхисий параметрлари такомиллаштиш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сийдик пуфаги уротелиал ўсмалари иммуногистокимёвий ташхисоти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 8н-р/557-сон маълумотномаси). Натижада, гистологик ва иммуногистакимёвий мезонлари асосида сийдик пуфаги уротелиал ўсмалари ишончли морфологик диагностикасини ўтказиш имконини берган;
сийдик пуфаги уротелиал ўсмалари морфологик диагностикасининг замонавий жиҳатларини баҳолашни такомиллаштириш асосида олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг (РИО ва РИАТМ) патоморфология булими амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/333-сон маълумотномаси). Натижада, беморларга вақт жихатдан ва иқтисодий харажатлари камроқ бўлган сифатли ва мақсадли ихтисослаштирилган даволаниш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish