Sayt test rejimida ishlamoqda

Балиев Шавкат Кучкаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сигирларда эндометритни даволаш ва олдини олишни  такомиллаштириш», 16.00.02-Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2021.1.PhD/V3.
Илмий раҳбар: Эшбуриев Бахтиёр Маматқулович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.06/30.12.2019.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Хаким Бакоевич, ветеринария фанлари доктори, доцент; Маматов Шавкат Содиқович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сигирлар орасида бачадон касалликларининг асосий қисмини ташкил этган эндометритларнинг учраш даражаси, сабаблари, кечиш турларини аниқлаш, тезкор ташхис қўйиш, даволаш ва олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қормолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари шароитида маҳсулдор сигирларда эндометритларнинг келиб чиқиш сабаблари ва кечиш турлари аниқланган;
эндометрит билан касалланган сигирлар цервикал каналидан олинган патологик материалларда микроорганизмларнинг асосий турлари аниқланган ҳамда уларнинг антибиотиклар ва терапевтик воситаларга сезувчанлиги аниқланган;
маҳсулдор сигирларда туққандан кейинги эндометритни даволашда «Карбоказ» препаратини «Утератон» препарати билан биргаликда қўллаш услуби яратилган;
сигирларда эндометритларни олдини олишда «Карбоказ» препаратини қўллаш ҳамда озиқлантириш ва парваришлаш шароитларини зоогигиеник талабларга мослаштиришни ўз ичига олган профилактик мажмуа ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сигирларда эндометритни даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг «Сигирлар эндометритини олдини олиш усулини ишлаб чиқиш» (№IAP 05406), «Йирик шохли ҳайвонларнинг эмбрионал ўлимини олдини олиш учун препарат» ишланмаларига патентлар олинган (№IAP 05937) ва ветеринария амалиётига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 26 августдаги 02/23-255-сон маълумотномаси). Натижада сигирларда эндометритларни эртачи ташхислаш, даволаш ва олдини олишга эришилган.
Эндометритга ташхис қўйишда самарали усулнинг қўлланилиши, даволаш ва олдини олиш тадбирларини яхшиланиши ҳисобига мазкур касалликнинг учраши 1,5-2,0 мартага камайган, йиллик иқтисодий самарадорлик 1 бош ҳисобига 6,5 млн. сўмни, сарфланган 1 сўм ҳаражатга ўртача 27,24 сўм иқтисодий фойда олинди (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 26 августдаги 02/23-255-сон маълумотномаси).
Сигирларда эндометритни даволаш учун «Карбоказ» препаратини қўллаш усули ишлаб чиқилган ва Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг Пастдарғом тумани «Чортут» фермер хўжалиги, «Беш бола» Китоб туманидаги «Нигина бону Саид қизи Д» чорвачилик хўжаликларига жорий қилинган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 26 августидаги 02/23-255-сон маълумотномаси). Натижада чорвачилик хўжаликларида сигирларда эндометритни даволашда маҳаллий Карбоказ препаратини қўллаш билан уларнинг 75-85% соғайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish