Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшназаров Меҳриддин Жўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини такомиллаш¬тириш (Ички ишлар органлари фаолияти мисолида)”, 12.00.14. – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu151.
Илмий раҳбар: Хужакулов Сиёвуш Бахтиёрович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Респуб¬ликаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Исамиддин, юридик фанлар доктори, профессор; Юлдашев Муҳаммадкарим Шерматович, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат  хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳуқуқбузарликларнинг махсус  профилактикасини такомиллаштиришга доир илмий хулоса, амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонун ҳужжатларига маъмурий назорат остидаги шахснинг талабига кўра, у билан ўтказиладиган якка тартибдаги профилактик суҳбатнинг адвокат, жамоат¬чилик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ёки яқин қариндош¬лари иштирокида ўтказилиши лозимлигини белгиловчи қоидани киритиш зарурати асослантирилган;
ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликдан жабрланган, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқ¬бу¬зар-лик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш муасса-саларидан озод қилинган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чораларини ташкил этиш соҳасидаги функцияларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб бериш лозимлиги исботланган;
ҳуқуқбузарликлар ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этиш эҳти¬моли юқори бўлган айрим тоифадаги вояга етмаганлар ва ёшларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган “Ўқувчи”, “Давомат”, “Ўсмир”, “Ғамхўрлик” каби ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактик тадбирлари ички ишлар органларининг идоравий норматив ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши зарурлиги асослантирилган;
алоҳида турдаги ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган махсус профилактик тадбир¬ларнинг Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, ҳудудий ва маҳаллий ички ишлар орган¬ларининг бошқарув қарорлари асосида ташкил этилиши мумкинлигини қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қонунчиликга маъмурий назорат остидаги шахснинг талабига кўра, у билан ўтказилаган якка тартибдаги профилактик суҳбатнинг адвокат, жамоат¬чилик, фуқа¬ролар ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ёки яқин қариндош¬лари иштирокида ўтказилиши лозимлигини белгиловчи қоидани киритишга доир таклифдан Ўзбе¬кистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги “Жазони ижро этиш муассаса¬ларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги ЎРҚ-532-сон қонунининг 16-моддаси тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 24 октябр¬даги 06/1-06-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши назорат остидаги шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлаш даража¬сини оширишга хизмат қилган;
ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликдан жабрланган, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқ-бузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларни ижтимоий реаби¬литация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чораларини ташкил этиш соҳаси¬даги функция¬ларини норматив ҳужжатларда белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 11 июлдаги 181-сон буйруғи билан тасдиқ¬ланган “Ички ишлар орган¬ларининг ҳуқуқбузарликлар профилак¬тикаси бўлин¬малари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар”нинг 124-банди “в” кичик бандини ишлаб чиқишда фойдала¬нилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 30 октябрдаги 26/5-3355-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликдан жабрланган, ҳуқуқ¬бузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судлан¬ган ва озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қиз¬ларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаш¬тиришни ташкил этиш соҳасидаги масъулияти ҳамда жавобгарлигини оширишга хизмат қилган;
ҳуқуқбузарлик ёки ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойиллиги бўлган айрим тоифадаги вояга етмаганлар ва ёшларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган “Ўқувчи”, “Давомат”, “Ўсмир”, “Ғамхўрлик” каби ҳуқуқ-бузарликларнинг махсус профилактик тадбирлари ички ишлар органларининг идоравий норматив ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 12 июл¬даги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларининг ҳуқуқ¬бузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолия¬тини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги йўриқноманинг 50-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 07 августдаги 26/5-2224-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси бўйича махсус тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишининг ҳуқуқий мустаҳкамланишига хизмат қилган;
алоҳида турдаги ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш, айрим тоифадаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларга профилактик таъсир кўрсатишга қаратилган махсус профилактик тадбирларнинг Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, ҳудудий ва маҳаллий ички ишлар органларининг бошқарув қарорлари асосида ташкил этилиши лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 25 августдаги 191-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқ¬бузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги йўриқно¬манинг 22-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 7 августдаги 26/5-2224-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф¬ларнинг инобатга олиниши ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар махсус профилактикаси фаолиятини тартибга солиш ва такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish