Sayt test rejimida ishlamoqda

Махсудов Мохирбек Толибжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асинхрон мотор реактив қувватининг назорат ва бошқарувини уч фазали ток ўзгарткичлари», 05.01.06 – «Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T1451.
Илмий раҳбар: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Ўлжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор.
Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: асинхрон мотор реактив қувватининг назорат ва бошқарувини уч фазали ток ўзгарткичларининг моделларини ишлаб чиқиш, тадқиқ этиш ва амалиётга қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба асинхрон моторларнинг статор пазларида жойлашувчи уч фазали реактив токлар электромагнит ўзгарткичи тузилмасининг модели ишлаб чиқилган;
асинхрон моторлар уч фазали реактив токлари учун янги электромагнит ўзгарткичининг статик ва динамик тавсифларини аналитик ифодалари ишлаб чиқилган;
уч фазали реактив токларни кучланишга ўзгарткичининг рационал ўлчов чулғамлари сони ва уларни асинхрон мотор статор пазларида жойлашувини аниқлаш модели ва алгоритми яратилган;
асинхрон мотор реактив қувватининг назорат ва бошқариш тизимини уч фазали токлари электромагнит ўзгарткичини «булутли ҳисоблаш» модели ва алгоритми яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Асинхрон мотор реактив қувватининг назорат ва бошқарув тизимлари учун реактив токларни кучланишга электромагнит ўзгарткичини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
асинхрон мотор реактив қувватининг назорат ва бошқаруви учун ишлаб чиқилган уч фазали ток ўзгарткичи ва дастурий воситалари «Андижон вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда жорий этилган (Энергетика вазирлигининг 2021 йил 3 мартдаги 05-13-1430‒сон маълумотномаси). Натижада, электр энергиясини узатишдаги қўшимча актив ва реактив энергия исрофлари 5 % гача камайиши имконини берган;
асинхрон моторнинг статор пазларига жойлаштирилган уч фазали ток ўзгарткичининг тажриба модели ва натижалар олишнинг тезкорлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи дастурий воситаси «RASH MILK» МЧЖ да жорий этилган (Энергетика вазирлигининг 2021 йил 3 мартдаги 05-13-1430‒сон маълумотномаси). Натижада, асинхрон моторлар реактив қувватини ҳисоблаш аниқлиги ошган ва мақбул назорат ҳамда бошқариш ҳисобига йиллик кутилаётган самарадорлик 97 млн.сўмни ташкил этган;
ишлаб чиқилган уч фазали ток ўзгарткичининг «булутли ҳисоблаш» модели ва дастурий воситаси «Mashinastroitel Andijon» ХКда жорий этилган (Энергетика вазирлигининг 2021 йил 3 мартдаги 05-13-1430‒сон маълумотномаси). Натижада, асинхрон моторларнинг компенсация қилинувчи реактив қуввати тўғрисида реал вақт мобайнида маълумотлар олишга эришилган ва бошқариш тизимини меъёрланган сигнал билан таъминлаш ҳисобига йиллик кутилаётган самарадорлик 15 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish