Sayt test rejimida ishlamoqda

Туланов Акмал Аброровичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молекуляр маркерларга асосида ғўзанинг тола сифати юқори янги навини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Qx514.
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич, биология фанлари доктори, академик.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: ғўзанинг «Равнақ-1» нави (№ NАР 00226).
II. Тадқиқотнинг мақсади: молекуляр маркерлардан фойдаланган ҳолда  тола сифат белгиларини яхшиловчи миқдорий белги локусларини тутган янги ғўза навини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
BNL1604 ДНК маркерларининг тола пишиқлиги ҳамда узунлиги белгиларига таъсири исботланган;
ўрта толали ғўза гермоплазмаси намуналари орасидан геномида тола сифат белгилари билан боғлиқ BNL1604 ДНК маркерлари аллеллари мавжуд линиялар аниқланган;
МАС технологияси ёрдамида геномида BNL1604 ДНК маркерларининг гомозигота ҳолатдаги аллеллари мавжуд бир нечта беккросс дурагай комбинациялари яратилган ва интрогрессия қилинган аллелларнинг генотипик ва фенотипик ирсийланиши асосланган;
ДНК маркерларининг ғўза геноми ҳудудини биоинформатик таҳлил қилиш толанинг ривожланиш жараёнларида иштирок этучи номзод ген ва оқсиллар аниқланган;
МАС технологияси асосида яратилган беккросс дурагай комбинациялар ва навларда тола сифат кўрсаткичлари назорат намуналарникига нисбатан юқори эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Молекуляр маркерлар асосида ғўзанинг тола сифати юқори янги навини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Республика пахтачилиги тарихида биринчи маротаба маркерларга асосланган селекция технологияси ёрдамида “Равнақ-1” ғўза нави яратилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 ноябрдаги 20/020-4750-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги томонидан “Равнақ-1” ғўза нави селекция ютуғига патент (NAP 00228) олинган;
“Равнақ-1” ғўза навининг тола узунлиги 1.23 дюйм, тола чиқими 36-37 %, 1000 дона чигит вазни 135 г, 1 дона кўсагидаги пахта вазни 7-7,5 г, ўсув даври 115-120 кун, тола сифати III тип бўлган қимматли хўжалик белгиларига эга (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 ноябрдаги 20/020-4750-сон маълумотномаси).  Натижада 2018 йилда истиқболли нав сифатида Давлат реестирига киритилган;
Наманган вилояти қарори ва вилоят Ғўза уруғчилиги бирлашмаси тавсиясига кўра, 2017 йилда Наманган туманидаги уруғчиликка ихтисослашган “Навбахор намунаси” фермер хўжалигида 26 га майдонга, 2018 йилда Наманган вилоятида 500 га майдонга, 2019 йилда Тошкент вилоятида 260 га майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 ноябрдаги 20/020-4750-сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилоятида ўртача 36 ц/га, Тошкент вилоятида жойлашган “Progress Agro Biznes” ф/х 35 ц/га, “Рамазон Агро Файз” ф/х 36 ц/га, “Умар ота ўғиллари” ф/х 37 ц/га, “Zero max Agro” 38 ц/га, “Мирза Тошмурод” ф/х майдонларида гектарига 35 центнердан хосил олинган;
“Равнақ -1” нави 2020 йилда Тошкент вилояти Юқори Чирқич туманида 40 га, Пскент туманида 38 га ва Бекобод туманида 42 га, жами 120 гектар майдонга экилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 ноябрдаги 20/020-4750-сон маълумотномаси). Натижада ўртача 39 центнердан юқори сифатли пахта ҳом-ашёси тайёрланган;
2021 йилда “Равнақ-1” ғўза нави Сурхондарё вилоятида  “Ашуров Абдулқосим” фермер хўжалигида 25 га, Тошкент вилоятида  “АБС Оққўрғон агрокластер” МЧЖда 110 гектар, Тошкент вилоятида жами 460 га майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 ноябрдаги 20/020-4750-сон маълумотномаси). Натижада ушбу навдан 36-40 ц/га юқори сифатли уруғлик пахта ҳом-ашёлари тайёрланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish