Sayt test rejimida ishlamoqda

Анёзов Руcлан Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Марказий Осиё карвон йўллари инфратузилмалари ва хизмат кўрсатиш соҳалари (XIV-XIX асрлар Хоразм воҳаси мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Tar390.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мавлонов Уктам Маҳмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12. 2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қабулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори; Сулайманов Саламат Арепбаевич,  тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. XIV-ХIХ асрларда Марказий Осиёда карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизими тарихини Хоразм воҳаси мисолида яхлит илмий тадқиқот мавзуси доирасида комплекс ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий Осиёда ва унинг ички ва ташқи алоқаларида муҳим ўрин тутган Хоразм воҳасида XIV-XIX асрлар карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизими фаолиятининг тарихий-географик шароитлари ва ижтимоий-иқтисодий омиллари аниқланган;
минтақада ўрта асрларда иқтисодий ва маданий алоқаларга хизмат қилган карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизимининг ўзига хос хусусиятлари, улов ва ғилдиракли транспорт воситаларидан фойдаланиш тарихи қиёсий-тарихий жиҳатдан даврий изчилликда очиб берилган;
Хоразм воҳасининг карвон йўлларида жойлашган йўлбўйи иншоотлари: работлар (асосан карвон йўлларида хизмат кўрсатиш мақсадида  барпо этилган иншоотлар), карвонсаройлар (карвонлар тўхтаб,тунаб ўтадиган жой, сарой), сардобалар (сув танқис ҳудудларда уни тўплаш ва сақлаш учун махсус қурилган гумбазли ҳовуз), қудуқлар ва уларнинг бугунги ҳолати, йўлбўйи иншоотларининг хизмат кўрсатиш тизимида тутган ўрни далилланиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий функциялари аниқланган;
воҳада давлат ҳокимияти томонидан карвон йўлларида хизмат кўрсатиш соҳаларини йўлга қўйиш, бошқариш ва назорат қилишдаги ўрни, бу тизим фаолиятида нуфузли амалдорлар, йирик савдогарларнинг иштироки масаласи очиб берилиб, карвон йўлларини қуриш ва таъмирлаш, хавфсизликни таъминлаш, карвонларни озиқ-овқат ва емиш билан таъминлаш, карвон йўлларида маиший хизматлар кўрсатиш масалалари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Марказий Осиё карвон йўллари инфратузилмалари ва хизмат кўрсатиш соҳалари (XIV-XIX асрлар Хоразм воҳаси мисолида) мавзусидаги тадқиқот асосида:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академиясида 2010-2016 йилларда бажарилган “Хоразм тарихи ( I жилд. энг қадимги даврдан V асргача. II жилд. V-XIV асргача)”  мавзусидаги фундаментал лойиҳада карвон йўллари инфратузилмалари, йўлбўйи иншоотлари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий функцияси, карвон йўлларини қуриш ва таъмирлаш ҳақидаги маълумотларни илмий жиҳатдан таҳлил қилишда, карвон йўларида хизмат кўрсатиш тизимининг минтақадаги этно-интеграцион жараёнларда тутган аҳамиятини ёритишда, карвон йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва бошқа маданий-маиший хизматлар кўрсатиш масаласини қиёсий таҳлил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 2 сентябрдаги 3/1255-1791-сон маълумотномаси). Натижалар Марказий Осиёнинг турли ҳудудлари ва давлатлари ўртасидаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий алоқаларни амалга оширишда карвон йўлларининг тутган ўрнини кўрсатувчи ёрдамчи маълумот сифатида фойдаланишга имкон берган;
Хива хонлигининг қўшни мамлакатлар билан олиб борган савдо алоқалари, ушбу алоқаларни олиб боришда фойдаланилган карвон йўллари, карвон йўлларидаги улов-транспорт воситалари, уларнинг турлари ва улардан фойдаланиш, карвон йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва бошқа маданий-маиший хизматлар кўрсатиш каби масалаларни таҳлил қилишда, карвон йўллари инфратузилмалари, йўлбўйи иншоотлари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий функцияси ҳақида, карвон йўларида хизмат кўрсатиш тизимининг минтақадаги этно-интеграцион жараёнларда тутган аҳамияти ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими фаолиятида ўтказилган бир қатор тадбирларда, жумладан, “Хива хонлиги ташқи алоқалари” бўйича ўтказилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлимининг 17.12.2020 йил 17 декабрдаги 01/02-101-сон маълумотномаси). Натижалардан Хоразм воҳасининг қадимий маданияти, жумладан савдо-сотиғини маҳаллий аҳоли, шунингдек, хорижлик сайёҳлар ўртасида кенг ташвиқот ва тарғибот қилишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish