Sayt test rejimida ishlamoqda

Нафасов Дониёр Шернафасовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик фаолиятда талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2020.4.PhD/Ped768.
Илмий раҳбар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент, Халилов Фахриддин Нуритдинович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туристик фаолиятда талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туристик фаолиятда талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг ижтимоий-маданий, ижтимоий-коммуникатив, мотивацион-психологик, назарий-методологик ёндашувлар каби илмий-педагогик асослари туристик фаолиятнинг педагогик мазмуни ва моҳиятини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг мақсадли-операцион, интеллектуал-билиш, операцион-технологик, рефлексив-баҳолаш каби механизмлари ва таълим олувчиларни фаоллаштирувчи, амалий йўналтирувчи интерфаол таълим технологиялари шахсга йўналтирилган ҳамда этномаданий, қадриятли ёндашувларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
туристик фаолиятда талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик модели психологик-педагогик, ташкилий-минтақавий, гигиеник, коммуникатив талаблар асосида тизимлаштирилган ўқув-топшириқлар, таълим шакллари, назорат воситаларини аудиториядан ташқари машғулотларга дифференциал-тизимли киритиш асосида такомиллаштирилган;
иқтисодий, зиёрат, рекрацион, спорт-соғломлаштирувчи, этногрфик, экологик каби туристик фаолиятда талаба-сайёҳларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, эстетик, жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг дидактик таъминоти ахборотли муҳит талаблари ҳамда географик ҳудуд хусусиятлари инобатга олинган электрон таълим ресурслари ва методик тавсиялар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Туристик фаолиятда талабалар ижимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари ҳамда ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
туристик фаолиятда талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-педагогик асослари: ижтимоий-маданий, ижтимоий-коммуникатив, мотивацион-психологик, назарий-методологик ёндашувлар орқали мазкур фаолиятнинг педагогик мазмуни ва моҳиятини очиб беришга қаратилган илмий натижаларидан Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази 61010400 – Туризм бакалавриат таълим йўналишининг малака талабларини ҳамда “Креатив фикрлаш”, “Туризм ва маданий мерос” фан дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2021 йил 13 декабрдаги 02/01-01-658-сон далолатномаси). Натижада, туристик фаолиятда талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-педагогик асослари туристик фаолиятнинг педагогик моҳиятини очиб бериш орқали аниқлаштиришга эришилган;
талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг мақсадли-операцион, интеллектуал-билиш, операцион-технологик, рефлексив-баҳолаш каби механизмлари ва таълим олувчиларни фаоллаштирувчи, амалий йўналтирувчи интерфаол таълим технологиялари шахсга йўналтирилган ҳамда этномаданий, қадриятли ёндашувларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар А1 – ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика  университетининг 2021 йил 11 декабрдаги 02-07-4043/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг инновацион механизмлари ва технологияларини такомиллаштиришга эришилган;
туристик фаолиятда талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик модели психологик-педагогик, ташкилий-минтақавий, гигиеник, коммуникатив талаблар асосида тизимлаштирилган ўқув-топшириқлар, таълим шакллари, назорат воситаларини аудиториядан ташқари машғулотларга дифференциал-тизимли жорий этиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар А1 – ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 11 декабрдаги 02-07-4043/04-сон маълумотномаси). Натижада, туристик фаолиятда талабалар ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик моделини такомиллаштиришга эришилган;
иқтисодий, зиёрат, рекрацион, спорт - соғломлаштирувчи, этногрфик, экологик каби туристик фаолиятда талаба-сайёҳларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, эстетик, жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг дидактик таъминоти ахборотли муҳит талаблари ҳамда географик ҳудуд ҳусусиятлари инобатга олинган такомиллаштирилган электрон таълим ресурслари ва методик тавсиялар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи муассислигидаги “Ёшлар туризми агентлиги” ички туризмни ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил” лойиҳаси доирасида талаба-ёшларни туристик саёҳатларда интеллектуал, маънавий, эстетик, жисмоний ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 02-17-02/11681-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-ёшларнинг туристик фаолиятида ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг электрон таълим ресурслари ва дидактик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish