Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайинаев Фаррух Караматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вентрал чурраларда эндохирургик герниопластиканинг клиник афзаллиги ва техник жиҳатлари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib.1976.
Илмий раҳбар: Курбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамдамов Бахтиёр Зарифович тиббиёт фанлари доктори; Эшонходжаев Отабек Джураевич тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш ва герниопластикада эндовидеохирургияни оптималлаштириш орқали вентрал чурраларни даволаш сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вентрал чуррали беморларда турли герниопластика вариантларининг такомиллаштирилган тактик ва техник жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда оптимал жарроҳлик усулини танлаш учун балл шкалали дастур ишлаб чиқилган;
лапароскопик протез герниопластикаси пайтида протезни фиксациялаш босқичини техник оптималлаштириш учун «эндопротезни қорин олд деворига фиксациялаш учун игна» жарроҳлик воситаси такомиллаштирилган;
лапароскопик жарроҳлик аралашувининг вентрал чурраларни даволашда герниопластика техник жиҳатлари аниыланган;
герниопластикани очиқ ва лапароскопик усуллар билан бажариш натижалари ўрганилган, лапароскопик жарроҳлик аралашувларнинг самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Вентрал чурра билан оғриган беморларни ташхислаш ва жарроҳлик даволашни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар натижаларига кўра:
«Қорин олд деворига эндопротезни фиксациялаш учун игна» жарроҳлик асбоби такомиллаштирилди. Таклиф этилаётган воситадан фойдаланиш протезни қорин олд деворига фиксациялашдаги техник қийинчиликларни камайтириш билан операция вақтини қисқартириш имконини берди;
вентрал чурраларда эндовидеохирургик герниопластикаси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Вентрал чурраларда эндовидеохирургик герниопластиканинг техник жиҳатлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/907-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома вентрал чурраси бўлган беморларни жарроҳлик даволаш учун тактикани танлашни оптималлаштиришга имкон берган;
қорин вентрал чурраларини замонавий кам инвазив ва эндоскопик даволаш «Қорин вентрал чурраларини замонавий кам инвазив ва эндоскопик даволаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/908-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома қорин вентрал чурраси бўлган беморларни жарроҳлик даволашни такомиллаштириш имконини берган;
вентрал чурра билан оғриган беморларга диагностика ва жарроҳлик даволаш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлаш фаолиятига, хусусан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг жарроҳлик бўлимларида жорий эилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги 08-09/19850-сон маълумотномаси). Вентрал чурраси бўлган беморларни жарроҳлик даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали тадқиқот натижаларини амалга ошириш операциядан кейинги асоратларнинг умумий даражасини 20,8% дан 13,3% гача, шу жумладан яра асоратларини 12,5% дан 4,4% гача камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish