Sayt test rejimida ishlamoqda

Артиков Неъматулла Абдусаламовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда самарали солиқ маъмуриятчилигини шакллантириш йўналишлари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтсодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt944.
Илмий раҳбар: Ширинов Сабир Эркинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдураҳмонов Ҳамзахўжа Турсунхўжаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигини самарали шакллантиришга доир илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хуфёна иқтисодиётни бартараф этишнинг солиқ омиллари ва самарали тадбирлари таркибида ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини давлат томонидан кечиб юбориш амалиётини бекор қилиш таклиф қилинган;
самарали солик маъмуриятчилиги фаолиятининг муҳим мезони сифатида солиқ тўловчиларнинг солиқ органлари томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини янгича баҳолашнинг аналитик регистри таклиф этилган ва шу асосида  солиқ интизомига риоя этувчилар улушини 11,9 фоизга ошириш имконияти аниқланган;
солиқ органлари, қарздор-банкротлар ва уларнинг маъсул шахслари мулоқотига асосланган “Банкротлик муоалажаларида солиқ мониторинги” назорат қилиш тизими таклиф этилган ва унинг асосида назорат тадбирлари самарадорлигини икки бараварга ошириш асосланган;
самарали солиқ маъмуриятчилигини шакллантиришда “солиқ аудити” институти фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилган, унинг фаолияти функционал тавсифи ишлаб чиқилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда самарали солиқ маъмуриятчилигини шакллантириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамасидаги иштирок орқали берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 20 ноябрдаги  736-сонли Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 17 августдаги 15-67820-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ интизомини муттасил бузиб келаётган солиқ тўловчиларда  “умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш мумкинлиги оқибатидаги боқиманда кайфият ва хотиржамлик ҳисси”га барҳам бериладиган бўлди ва шу билан бирга солиқ хизмати органларининг солиқ маъмуриятчилиги йиллик харажатларининг ҳисобдан чиқарилувчи умидсиз солиқ қарзлари билан ишлашга  оид қисмини 12,1 фоизга тежаш имконияти яратилган;
самарали солик маъмуриятчилиги фаолиятининг муҳим мезони сифатида солиқ тўловчиларнинг солиқ органлари томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини янгича баҳолашнинг аналитик регистри таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 320-сон Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 17 августдаги 15-67820-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тўловчиларнинг солиқ тўловлари юзасидан солиқ интизомига риоя этувчилар улуши 11,9 фоизга ўсиши, солиқ органларининг солиқ интизоми янги талаблари асосида солиқ тўловчиларга тўланиб бериладиган жарима ва устамалари ҳамда фаолият самарадорлигидан оладиган рағбатлари орқали қўшимча манфаатдорликлари солиқ тушумлари режасига нисбатан 4,7 фоизни ташкил этиши таъминланган, шунингдек миллий солиқ тизими фаолиятида солиқ маъмуриятчилиги фаолияти натижаларини баҳолашнинг янги талаб ва мезонлари  пайдо бўлишига замин яратган;
солиқ органлари, қарздор-банкротлар ва уларнинг масъул шахслари мулоқотига асосланган “Банкротлик муолажаларида солиқ мониторинги” назорат қилиш тизими таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 20 ноябрдаги  736-сонли Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 17 августдаги 15-67820-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкротлик муолажаларида нафақат солиқ органларининг иштироки ёки тегишли актлардаги имзосигина талаб этилади, балки бу жараёнда солиқ органига давлатнинг ишончли назоратчиси роли берилиши, турли савдоларнинг ташкил этилиши ва битимларнинг расмийлаштирилишидаги солиқ қонунчилиги бузилиши ҳамда солиқларни ҳисоблашдаги хатоларни аниқлаш ва бартараф этиш, қарздорнинг мулки, савдоси ҳақидаги маълумотларни арбитраж бошқарувчилари ва бошқа фойдаланувчилар учун автоматик режимда тасдиқлаш, идентификациялаш ва аутентификациялаш, НАТ самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
самарали солиқ маъмуриятчилигини шакллантиришда “солиқ аудити” институти фаолиятини йўлга қўйиш таклифи №ЎРҚ-677 сонли “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири) да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар Қўмитасининг 2021 йил 18 майдаги 04/1-571-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши солиқ аудити хулосаларига масъулликни кучайтириш мақсадида, аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома шартлари асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар беришга оид ҳамда солиқ солишга доир семинарлар, конференциялар ўтказиш билан боғлиқ нормалар яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish