Sayt test rejimida ishlamoqda

Авезов Нодиржон Шахриқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда кўкрак бези саратонининг ривожланишида онкосупрессор ТР53 гени полиморфизмларининг аҳамияти», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/В593.
Илмий раҳбар: Кадирова Дилбар Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Мирхамидова Парида, биология фанлари доктори, профессор; Мухаммедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда кўкрак бези саратонининг ривожланиши ва жадаллашишида ТР53 гени полиморфизмларининг аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадқиқотда асосий гуруҳ иммуногистокимёвий текширув натижалари ўтказилган КБС аёлларида, ТР53 гени rs1042522, rs1800371 ва rs17884159 полиморфизмларининг генотипик частоталари ва иммуногистокимё маркёрлари орасидаги боғлиқлиги аниқланган;
ўзбек аёлларида КБС ривожланишида ТР53 гени rs1042522, rs1800371 ва rs17884159 полиморфизмларининг бошқа ҳудудий популяцияларда учраш частотаси исботланган;
ўзбек аёлларида ТР53 гени rs1042522, rs1800371 ва rs17884159 полиморфизмларининг КБС ривожланишидаги ассоциациялари ҳамда прогнозтик хусусиятлари исботланган;
тадқиқотдаги КБС ва шартли соғлом гуруҳлари намуналарида ТР53 генининг rs1042522, rs1800371 ва rs17884159 полиморфизмларининг турли хил гаплотиплар частотаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
КБС хавфи ривожланишида ТР53 гени полиморфизмларини тавсифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ТР53 гени rs1800371 маркёрининг КБС баҳолашидаги олинган аҳамиятли натижалардан «The project of Medical Center at Training & Research Institute - Jeramba Ilmu Sukses» лойиҳасида КБСни эрта ташхислаш ва даволаш самардорлиги маркёри сифатида фойдалинилган (Индонезия ўқув ва илмий-тадқиқот институти тиббиёт маркази, 2021 йил 10 июндаги маълумотномаси). Натижада, мазкур ТР53 гени rs1800371 полиморфизмни молекуляр генетик жиҳатдан генотиплашнинг қўлланилиши саратон ривожланиши хавфини аниқлашда махсус генетик маркёр деб ҳисоблаш имконини берган;
ТР53 гени Arg72Pro маркёрнинг КБСнинг ривожланишдаги ролини баҳолаш тўғрисида олинган натижаларидан «Quaid-I-Azam University of faculty of Biological Sciences, department of Biochemistry» илмий лабораториясида фойдаланилган (Покистон QUAID-I-AZAM UNIVERSITY биология факултетининг биокимё кафедраси, 2021 йил 18 майдаги маълумотномаси). Мазкур ТР53 гени Arg72Pro  полиморфизмни биокимёвий ва молекуляр генетик  қўлланилиши натижасида саратон хавфини аниқлашда ва прогнозлашда ўзига хос генетик полиморфизм бўлиши мумкинлиги имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish