Sayt test rejimida ishlamoqda

Джалалов Музаффар Мухитдиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш мониторингида телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш тизими», 05.04.02–Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, тола-оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т11.

Илмий раҳбар: Раджабов Тельман Дадаевич, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Иногамов Акмал Муратович, техника фанлари доктори; Абдуқодиров Алишер Хабибуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: визуал мониторинг тизимлари учунстатик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниб олиш жараёнини моделлаштириш, алгоритмлари ва фрэймворкини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

визуал мониторинг тизимлари учун статик-фазовий объектларга ишлов бериш ва уларни таниш белгиларини масштабли инвариант ўзгартириш (SIFT) алгоритми евклид маконидаги векторли дескрипторлар ўртасидаги бурчакларни ҳисоблаш орқали такомиллаштирилган;

автотранспорт воситалари йўлларида тўсиқларни аниқлашда визуал мониторинг тизимлари учун абсолют катталик суммасини ҳисоблаш ёрдамида Брэйлен усули такомиллаштирилган ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;

статик-фазовий объектлар белгиларини масштабли инвариант ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда график маълумотлар базаси асосида аниқлаш ва таниб олиш фрэймворки ишлаб чиқилган;

автотранспорт воситалари атрофида визуал мониторинг тизимлари учун статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш техник қурилмасининг телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш схемаси ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш мониторингида телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш алгоритмлари ва дастурий таъминотлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

визуал мониторинг тизимлари учун статик-фазовий объектларга ишлов бериш ва уларни таниш белгиларини масштабли инвариант ўзгартириш (SIFT) алгоритмлари ҳамда абсолют катталик суммаси базасида такомиллаштирилган Брэйлен усуллари асосида ишлаб чиқилган фрэймворк “UNICON.UZ” ДУКга жорий этилган (Ахборот технологиялари ва ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 33-8/6817-сон маълумотномаси). Натижада марказ биносининг кириш қисмида жойлашган кузатув камералари орқали ходимларни автоматик равишда аниқлаш ва корхонада мониторинг жараёнини автоматлаштириш ҳамда корхонанинг кадрлар бўлимини ишлаш самарадорлигини 1,5 бароварга ошириш имконини берган;

автотранспорт воситалари атрофида визуал мониторинг тизимлари учун статик-фазовий объектларни аниқлаш техник қурилмаси ва дастурий таъминоти “GEO2 Technology” компанияси фаолиятига аэрофото тасвирларни автоматик умумлаштириш ва панорамик тасвир яратишда фойдаланилган (Ахборот технологиялари ва ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 33-8/6817-сон маълумотномаси). Натижада аэрофото тасвирларни автоматик умумлаштириш ва панорамик тасвир яратишда компаниянинг меҳнат унумдорлигини 10-15% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish