Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуродов Шохжаҳон Ғайрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яширин иқтисодиётни молиявий механизмлар орқали камайтириш йўллари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1374.
Илмий раҳбар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикaси Дaвлaт Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискaл институт.
II. Тадқиқотнинг мақсади яширин иқтисодиёт даражасини аниқлаш ва уни молиявий механизмлардан фойдаланган ҳолда камайтиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Яширин иқтисодиётни камайтириш мақсадида ҳозирда жорий этилган онлайн-назорат касса машиналари ёки виртуал кассада қайд этилиб олинган чекларни солиқ иловасидан рўйхатдан ўтказгандан сўнг, яширин иқтисодиётни ўзгариш йўналишини аниқлаш механизми таклиф этилган;
Назорат касса машиналари ёки виртуал кассада қайд этилиб олинган чекларни солиқ иловасидан рўйхатдан ўтказишларини рағбатлантириш мақсадида давлат солиқ қўмитаси томонидан 0.3 дан 0.5% гача миқдорда cashback бериш амалиётини жорий қилиш таклиф этилган.
Яширин иқтисодиёт даражасининг ўзгариш йўналишини нақд пулга бўлган талаб орқали аниқлаш тартиби ишлаб чиқилган;
Вендинг машиналарнинг кунлик сотув ҳажми ҳақидаги маълумотларни солиқ идоралари базасига онлайн бориб тушиши ва солиқ базасини аниқ ҳисоблаш механизми таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Яширин иқтисодиётни молиявий механизмлар орқали камайтириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Яширин иқтисодиётни камайтириш мақсадида ҳозирда жорий этилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассада қайд этилиб олинган чекларни солиқ иловасидан рўйхатдан ўтказгандан сўнг, яширин иқтисодиётни ўзгариш йўналишини аниқлаш механизми бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6098-сон Фармонидаги вазифаларни бажариш лойиҳасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 13 июлдаги 06/04-01-32/1001-сон маълумотномаси). Бу таклифнинг жорий этилиши яширин иқтисодиёт даражасининг ўзгариш йўналиши аниқлаш имконини берган.
НКМ ёки виртуал кассада қайд этилиб олинган чекларни солиқ иловасидан рўйхатдан ўтказишларини рағбатлантириш мақсадида давлат солиқ қўмитаси томонидан аҳоли амалга оширган хариднинг 0.3% гача миқдорида cashback бериш амалиётини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6098-сон Фармонидаги вазифаларни бажариш лойиҳасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 13 июлдаги 06/04-01-32/1001-сон маълумотномаси). Бу таклифни жорий қилиш яширин иқтисодиёт даражасини камайтирди, давлат бюджетига тушувчи солиқ тушумларини оширди.
Яширин иқтисодиёт даражасини нақд пул ва талаб қилиб олингунгача депозитларга нисбати орқали аниқлаш таклифи амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 13 июлдаги 06/04-01-32/1001-сон маълумотномаси). Бу таклифни жорий этиш орқали яширин иқтисодиёт даражасини ҳисоблаш аниқлиги 20% га оширилган.
Вендинг машиналарнинг кунлик сотув ҳажми ҳақидаги маълумотларни солиқ идоралари базасига онлайн бориб тушиши ва солиқ базасини аниқ ҳисоблаш механизми таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6098-сон Фармонидаги вазифаларни бажариш лойиҳасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 13 июлдаги 06/04-01-32/1001-сон маълумотномаси). Бу таклифнинг жорий этилиши ушбу фаолият тури бўйича солиқ тушумларини 30% гача оширади.
Aҳолининг мавсумий иш билан ёки ўз меҳнати асосида оладиган даромадларини расмий иқтисодиётда сарфлашларини ҳамда уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия миқдорини тўлашларига эришиш учун пластик картадан фойдаланиш амалиётини кенг тадбиқ қилиш механизми бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6098-сон Фармонидаги вазифаларни бажариш лойиҳасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 13 июлдаги 06/04-01-32/1001-сон маълумотномаси). Бу таклифнинг жорий этилиши ушбу тоифадаги аҳолининг маблағларини норасмий сектордан расмий секторга ўтказиш имкониятини беради. Бундан ташқари улар ўзларининг жамғариб бориладиган пенсиясига ҳам эга бўлишади. Бу уларнинг ушбу амалиётдан фойдаланиш мотивациясини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish