Халикназаров Уролбой Абдурахмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тут ипак қурти ғумбагини жонсизлантириш электр технологияси”, 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Раджабов Абдурахмон, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти. DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Юсубалиев Аширбой Юсубалиевич, техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Дилшод Рашидович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тут ипак қурти ғумбагига электрофизик таъсир этиш орқали ғумбакни жонсизлантиришнинг энергиятежамкор электротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тирик пиллага ўта юқори частотали электр магнит майдон билан ишлов бериш асосида ипак қурти ғумбагини жонсизлантирувчи энергия тежамкор электротехнологияси ишлаб чиқилган;
тут ипак қурти ғумбагини максимал жонсизланишини таъминловчи ҳароратни ҳисобга олган ҳолда ўта юқори частотали электр магнит майдон билан ишлов бериш параметрлари ва жонсизланиш даражаси орасидаги функционал боғлиқлик аниқланган ҳамда жонсизланиш даражасини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўта юқори частотали электр магнит майдон билан ишлов бериш вақти, ишлов берадиган қурилманинг қуввати ва ишлов берилаётган маҳсулот қатлам қалинлигини инобатга олган ҳолда кўп омилли тажрибалардан фойдаланиб регрессия тенгламалари олинган ва уларни ечиш орқали тут ипак қурти ғумбагини жонсизлантириш даражасининг мақбул параметрлари асосланган;
тут ипак қурти ғумбагини жонсизлантириш технологиясининг унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда энергия ва иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тут ипак қурти ғумбагини жонсизлантиришнинг энергия тежамкор электротехнологияси бўйича олинган натижалар асосида:
пиллага ўта юқори частотали электр магнит майдон таъсирида ишлов бериб, тут ипак қурти ғумбагини жонсизлантириш технологияси “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига қарашли “Қуйичирчиқ тумани ТСТ Агрокластер” МЧЖ қошидаги пиллани қайта ишлаш корхонасида жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 29 июлдаги №4-2/1155-сонли маълумотномаси). Натижада тут ипак қурти ғумбагини жонсизлантиришда қўлланилган ўта юқори частотали электр магнит майдон билан ишлайдиган технология, амалдаги технологияга нисбатан 41,6% энергия тежаш имконияти яратилган;