Sayt test rejimida ishlamoqda

Самадов Алибек Ўктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишемик инсультнинг ўткир даврида нейропротектив терапияни оптималлаштириш», 14.00.13 – Неврология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib.2114.
Илмий раҳбар: Қодирова Дилдора Ҳайдаровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Мажидова Ёқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари  доктори, профессор; Ўринов Мусо Болтаевич, тиббиёт фанлари  доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ставрополь давлат  тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишемик инсультнинг ўткир даврини комплекс даволашда   ноотроп ва антиоксидант препапратларини  самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ноотроп ва антиоксидант препаратларнинг комплекси билан даволаш фонида ишемик инсульт билан оғриган беморларда неврологик танқисликнинг оғирлик даражаси ва ифодаланганлигининг динамикаси афзаллиги асосланган;
ноотроп ва антиоксидант препаратлар комбинацияси ва стандарт даволаш  фонида яллиғланиш жараёнлари кўрсаткичларини (С-реактив оқсил ва интерлейкин-6 даражалари) текшириш асосланган;
бош мия қон томирларидаги қон оқими хамда ишемик инсультни даволашда фойдаланиладиган ноотроп ва антиоксидант препаратлар комбинациясини  даволовчи таъсирининг хусусиятлари исботланган;
комбинацияланган нейропротектив ва стандарт даво олиб боришда ишемик инсульт ўткир даврининг сўнгида беморлар функционал тикланиш даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишемик инсультнинг дастлабки кунларида, яллиғланиш жараёнининг фаоллигини акс эттирувчи маркер сифатида, қон зардобида ИЛ-6 ва СРО ни текшириш мақсадга мувофиқлиги ва ишемик инсультни даволаш жараёнида қўлланилаётган ноотроп ва антиоксидант препаратларини биргаликда қўллашнинг самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида;
 ишемик инсультни ташхислаш ва даволашни такомилаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишемик инсультнинг ўткир даврида комплекс комбинацияланган нейропротектив (ноотроп ва антиоксидант) терапияни ўтказишга имкон берадиган «Ишемик инсультнинг ўткир даврида  вертебробазиляр хавзада нейропротектив терапияни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 8н-д/381-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси ташхисотни такомиллаштириш, даволаш муддатини қисқартириш ва инсульт  асоратларининг олдини олишга имкон берган;
тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли маркази неврология бўлими, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1- клиникаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлими, Бухоро шаҳар кўп тармоқли маркази неврология бўлими  амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 8н-з/381-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ишемик инсульт ўткир даврини эрта ташхислаш ва даволаш муддатларини қисқартириш, профилактик ёрдам сифатини ошириш, мазкур касалликни даволашда комбинацияланган даводан (ноотроп, антиоксидант) фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда касаллик асоратларининг олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish