Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимов Бобомурод Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Юқори қатронли нефтлар қовушқоқлигини пасайтирувчи табиий СФМ олиш технологияси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1712.
Илмий раҳбар: Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Акрамов Бахшилло Шафиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори қатронли нефтларнинг қовушқоқлигини пасайтирувчи табиий СФМ олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори қовушқоқ нефтларнинг қовушқоқлигини пасайтирувчиларни олиш учун маҳаллий иккиламчи хом-ашё ва чиқиндилардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
нефтларни қувурлар орқали ташишда уларнинг оқувчанлигини оширувчи юқори қовушқоқ нефтларнинг қовушқоқлигини пасайтирувчилар олинган;
олинган қовушқоқликни пасайтирувчилардан фойдаланганда технологик омилларнинг юқори қовушқоқ нефтларнинг оқувчанлигига таъсири аниқланган;
ишлаб чиқилган қовушқоқликни пасайтирувчилардан фойдаланганда юқори қовушқоқ нефтларнинг оқувчанлигини оширишнинг оптимал технологик режимлари аниқланган;
ФЛ+ТАГ, ПС ва ГК аралашмаларидан фойдаланган ҳолда қувурлар орқали юқори қовушқоқ нефтларнинг оқувчанлигини оширувчи композициялар яратилган;
қувурлар орқали ташишда нефт қовушқоқлигини пасайтирувчи композициядан фойдаланиш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ёғ-мой саноатининг иккиламчи хом-ашёлари ва чиқиндиларига асосланган ҳолда яратилган композициялар бўйича маҳаллий оғир нефтларнинг қовушқоқлигини пасайтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фосфолипид ва триацилглицерид аралашмасини маҳаллий юқориқовушқоқ нефтлар қувурлар орқали ташиш депрессатори «Водий нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»да амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АКнинг 2021 йил 7 октябрдаги  03-17-5/147-сон маълумотномаси). Натижада, юқори қовушқоқ нефтлар учун маҳаллий хомашёдан олинадиган депрессаторлар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
маҳаллий юқориқовушқоқ нефтларни қувурузаткич орқали ташишда оқувчанлигини ошириш учун депрессаторлар композициясини олиш ва қўллаш технологияси «Водий нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»да амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АКнинг 2021 йил 7 октябрдаги  03-17-5/147-сон маълумотномаси). Натижада, қувурлар орқали оғир нефтларнинг оқувчанлигини 2-3 марта оширадиган импорт ўрнини босувчи композицияни яратишга ва улардан фойдаланишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish