Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиков Акмал Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Норма ижодкорлиги жараёнини ахборот билан таъминлаш самарадорлигини ошириш масалалари», 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu408.
Илмий раҳбар: Сайдуллаев Шахзод Алиханович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Акилов Алимжан Рахимович, юридик фанлар доктори, профессор; Бердияров Шухрат Намазбоевич юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади норма ижодкорлиги жараёнида ахборот билан таъминлаш муносабатларини илмий-назарий нуқтаи назардан комплекс тадқиқ этиш орқали Ўзбекистон Республикасида норма ижодкорлиги жараёнида ахборот билан таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли таклиф, тавсия ва хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва ахборотни тўплашни норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш босқичи сифатида белгилаш зарурлиги асослаб берилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларда баён қилинадиган ахборот аниқ, асосланган бўлиши ва муаммонинг амалдаги қонунчилик мукаммал эмаслиги билан сабаб-оқибат алоқасини кўрсатиб бериши зарурлиги асослантирилган;
норма ижодкори томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда асосланмаган фикр-мулоҳаза ва таклифлар қабул қилинмаслиги ҳамда унинг натижасида вужудга келган оқибатлар учун жавобгарлик масаласи манфаатдор органнинг зиммасига юклатилиши зарурлиги асослаб берилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказишда ишлаб чиқувчининг ташаббуси билан шартнома асосида мутахассис жалб қилиш механизмини жорий этиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Норма ижодкорлиги жараёнини ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш масалалари мавзусини тадқиқот этиш бўйича олинган хулосалар натижалари асосида:
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва ахборотни тўплашни норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш босқичи сифатида белгилаш зарурлиги ҳақидаги таклифдан «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддаси биринчи қисм тўртинчи хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 9 ноябрдаги №12-18-22-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши ахборот тўплаш жараёнини норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашнинг алоҳида босқичи сифатида белгилашга хизмат қилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларда баён қилинадиган ахборот аниқ, асосланган бўлиши ва муаммонинг амалдаги қонунчилик мукаммал эмаслиги ўртасида сабаб-оқибат алоқасини кўрсатиб бериши зарурлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил
20 апрелдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» ги ЎРҚ–682-сон Қонуни билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиётининг 92-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 9 ноябрдаги №12-18-22-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда аниқ илмий-амалий далилларга таянишга ва амалиётдаги муаммоларни ҳал қилишнинг аниқ асослантирилган механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
норма ижодкори томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда асосланмаган фикр-мулоҳаза ва таклифлар қабул қилинмаслиги ҳамда унинг натижасида вужудга келган оқибатлар учун жавобгарлик масаласи манфаатдор органнинг биринчи раҳбари зиммасига юклатилишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» ги ЎРҚ–682-сон Қонуни билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиётининг 104-бандини ишлаб чиқишда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 9 ноябрдаги №12-18-22-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни инобатга олиниши норма ижодкорлиги жараёнини ахборот билан таъминлаш ва норма ижодкорлиги жараёнида берилган таклифларни инобатга олиш жараёнида тегишли субъектларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказишда ишлаб чиқувчининг ташаббуси билан шартнома асосида мутахассис жалб қилиш механизмини жорий этишга оид таклифдан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 662-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандини тайёрлашда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 9 ноябрдаги №12-18-22-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини лингвистик экспертизасини ўтказиш механизмларини аниқ белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish