Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Аминжон Шавкатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сенсоневрал эшитиш заифлигини клиник-нурли ташхислаш ва жарроҳлик давосини такомиллаштириш», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Tib333.
Илмий маслаҳатчи: Кузовков Владислав Евгеньевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Арифов Сайфитдин Сайдазимович, тиббиёт  фанлари доктори, профессор; Еугениюс Лесинскас, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Литва); Шамсиев Джахангир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Вена тиббиёт университети (Австрия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сенсоневрал эшитиш заифлигининг комплекс ташхисотини такомиллаштириш ва клиник-нурли текширувлар натижалари асосида кохлеар имплантация самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сенсоневрал эшитиш заифлигида клиник-нурли текширувлар комплекси натижаларига таяниб кохлеар имплантация жарроҳлиги бажарилиш томонини танлаш асосланган;
илк бор ички қулоқ мультиспирал компьютер томографияси  ва магнитли-резонанс томографияси натижалари ёрдамида кохлеар имплантнинг киритилиш чуқурлиги ва фаол электрод занжири тури аниқланган;
илк бор ўрта қулоқнинг сурункали экссудатив отити ва  сурункали йирингли отити билан ҳамроҳ сенсоневрал эшитиш заифлиги ва карликда кохлеар имплантация жарроҳлигининг самарадорлиги исботланган;
илк бор кохлеар имплантация қилинган болаларнинг чакка суяклари тузилиши клиник-анатомик хусусиятларининг қиёсий таҳлили ўтказилиб, ички қулоқ тузилмалари учун орқа кохлеостомани ўрнатиш ва чиғаноқ дарча  мембранасининг олдинги қисмлари орқали ноғора нарвонига киришнинг хавфсизлиги исботланган;
илк бор болаларда  ўрта ва ички қулоқнинг турли патологияларида IV даражали сенсоневрал эшитиш заифлиги ва карликни жарроҳлик йўли билан даволаш усулларининг самарадорлиги исботлаган;
илк бор IV даражали сенсоневрал эшитиш заифлиги ва карлик бўлган болаларда кохлеар имплантациянинг жарроҳлик вақтидаги ва жарроҳликдан кейинги асоратлари тизимлаштирилган ва  даволаш усуллари самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сенсоневрал эшитиш заифлигини клиник-нурли ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сенсоневрал эшитиш заифлиги мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш усуллари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сенсоневрал эшитиш заифлигини олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 8н-р/646-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома IV даражали сенсоневрал эшитиш заифлиги ва карлик ривожланишининг клиник-патогенетик омилларини ўрганиш, эрта ташхис қўйишни оптималлаштириш, касаллик кечишини башорат қилиш ва амалга оширилаётган даволаш тадбирлари самарадорлигини оширишга оширишга  хизмат қилган;
кохлеар имплантацияга номзод болаларни комплекс текшириш натижалари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Кохлеар имплантацияга номзод болаларни комплекс текшириш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 8н-р/647-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома IV даражали сенсоневрал эшитиш заифлиги ва карлик диагностикаси ва даволашни оптималлаштириш, кохлеар имплантациянинг жарроҳлик босқичидаги асоратлар сонини камайтиришга оширишга  хизмат қилган;
ички қулоқ ривожланишидаги аномалияларда ўтказилган кохлеар имплантация  жарроҳлик усуллари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган  «Ички қулоқ ривожланишидаги аномалияларда кохлеар имплантацияга тайёргарлик кўриш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 8н-р/648-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ички қулоқ ривожланишидаги аномалияларда сенсоневрал эшитиш заифлигини жарроҳлик йўли билан самарали даволаш ва ўз вақтида тиббий-ижтимоий реабилитация қилишга оширишга  хизмат қилган;
сенсоневрал эшитиш заифлигини клиник-нурли ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштиришга қаратилган илмий-тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Қашқадарё вилоят болалар тиббиёт маркази, «Happy Life Medical Centre» клиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 январдаги 8н-д/10- сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши IV даражали сенсоневрал эшитиш заифлиги ва карлик ташхисоти ва давоси сифатини ошириш, жарроҳликлар асоратлари сонини ва ногиронлик даражасини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish