Sayt test rejimida ishlamoqda

Умиров Абдисалом Тўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда суғурта хизматларининг рақобатбардошлигини ошириш», 
08.00.07 – Мoлия, пул муoмaлaси вa крeдит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2019.4.PhD/Iqt723.
Илмий раҳбар: Кенжаев Илҳом Ғиёзович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Oлимжoнoв Oдил Oлимoвич, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғурта хизматларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта хизматларини кенгайтириш ва суғурталовчининг инвестицион жозибадорлигини оширишда когнитив сценарийсига мувофиқ уч дастурни жорий қилиш орқали суғурталовчининг инвестицион жозибадорлиги 5,1 фоизга ошириш имконияти аниқланган;
суғурта бозорида суғурта хизматларининг рақобатбардош устиворлигини таъминлашда суғурта полислари тўловларини виртуал тўлов тизимларига интеграциялаш орқали суғурта мукофотларини 1,1 баробарга ошириш асосланган;
узоқ муддатли йиғиб бориладиган ҳаёт суғуртасининг рақаботбардошлигини оширишда суғурта ташкилотининг инвестиция фаолиятидан кўрилаётган даромадлар ҳисобига суғурталанувчи жисмоний шахсга суғурта шартномаси муддати тугаётган пайтда суғурта суммаси билан бирга тўланаётган бонус миқдорини 5 фоизга ошириш таклиф этилган;
суғурталанувчиларга суғурта бадалларини қайтиш эҳтимолини кўпайтиришда кам қизиқиш билдириладиган инфекция касалликларидан суғурталашни ихтиёрий тиббий суғурта турлари билан биргаликда комбинациялашган тарзда сотиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
суғурта хизматларини кенгайтириш ва суғурталовчининг инвестицион жозибадорлигини оширишда когнитив сценарийсига мувофиқ уч дастурни жорий қилиш орқали суғурталовчининг инвестицион жозибадорлиги ошириш таклифи «Ўзагросуғурта» АЖ нинг суғурта дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзагросуғурта» АЖ нинг 2021 йил 31 март 02-09-14/782-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш натижасида суғурта компаниясининг инвестицион жозибадорлиги 5,1 фоизга ошиши имкониятини яратган;
суғурта бозорида суғурта хизматларининг рақобатбардош устиворлигини таъминлашда суғурта полислари тўловларини виртуал тўлов тизимларига интеграциялаш орқали суғурта мукофотларини ошириш бўйича таклифи «Ўзагросуғурта» АЖ нинг суғурта хизматларида фойдаланилган («Ўзагросуғурта» АЖ нинг 2021 йил 31 март 02-09-14/782-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф қўлланиши натижасида аҳолига суғурта хизматларини тез ва қулай тарзда етказиб бериш ҳамда мижозлар қамров даражасини ва суғурта мукофотларини электрон тарзда қабул қилиш бир неча баробарга оширилган;
узоқ муддатли йиғиб бориладиган ҳаёт суғуртасининг рақаботбардошлигини ошириш суғурта ташкилотининг инвестиция фаолиятидан кўрилаётган даромадлар ҳисобига суғурталанувчи жисмоний шахсга суғурта шартномаси муддати тугаётган пайтда суғурта суммаси билан бирга тўланаётган бонус миқдорини ошириш бўйича таклифи «Аlskom Vita» суғурта компаниясининг ҳаёт суғурта тармоғи бўйича кўрсатиладиган суғурта хизматларида фойдаланилган («Аlskom Vita» суғурта компаниясининг 2021 йил 16 февралдаги 22-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф қўлланиши натижасида суғурталанувчига қўшимча 5 фоиз бонус бериш амалиётини жорий этиш ҳисобига 1 723,94 млн. сўм суғурта мукофотини тўпланишига эришилиб, бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 3,2 баробарга ортган;
суғурталанувчиларга суғурта бадалларини қайтиш эҳтимолини кўпайтиришда кам қизиқиш билдириладиган инфекция касалликларидан суғурталашни ихтиёрий тиббий суғурта турлари билан биргаликда комбинациялашган тарзда сотиш бўйича таклифи «Аlskom Vita» суғурта компаниясида суғурталанувчиларга кўрсатиладиган суғурта хизматларида фойдаланилган («Аlskom Vita» суғурта компаниясининг 2021 йил 16 февралдаги 22-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф қўлланиши натижасида, инфекция касалликларидан суғурталаш тури бўйича йиғилган суғурта мукофотлари миқдори илк бор 126,7 млн. сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish