Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуридинов Турдали Қамбаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро Халқ Совет Республикасининг ташқи алоқалари (1920-1924 йй)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Tar323.
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Иноятов Сулаймон Иноятович, тарих фанлари доктори, профессор; Ерметов Авазбек Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Буxoрo Xалқ Сoвет Республикасининг 1920-1924 йилларда сoвет республикалари ҳамда Шарқ ва Ғарб мамлакатлари билан oлиб бoрган иқтисодий, маданий алоқалари тариxини архив ва даврий матбуот материаллари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
БХСР ташқи сиёсати большевиклар ҳукумати манфаатлари доирасида амалга оширилгани, советлар Шарқ мамлакатлари билан чекланган алоқаларга рухсат бергани ҳолда, АҚШ ва ғарбий Европа давлатлари билан сиёсий муносабатлар ўрнатишга имкон бермаганлиги, Бухорода совет ҳокимияти кучайиши натижасида мавжуд ташқи алоқаларнинг қисқариб бориш динамикаси аниқланган; 
РСФСР ва ТАССРнинг иқтисодий муаммолари ҳамда очарчиликни бартараф этишда Бухоро хом ашёлари, озиқ-овқат ресурсларидан кенг фойдаланилганлиги, республика хўжалиги хом ашё тайёрлаш, молия ва божхона соҳаларида совет иқтисодиёти манфаатларига бўйсундирилганлиги асосланган;
БХСР ҳукумати Туркия, Афғонистон, Озарбайжонда дипломатик ва иқтисодий ваколатхоналар очиш орқали халқаро майдонга чиқиш ҳамда давлат мустақиллигини таъминлаш сиёсатини юритганлиги аниқланган;
ЗСФСР, хусусан, Озарбайжон билан ўрнатилган иқтисодий ва сиёсий алоқалар БХСРнинг ғарбий Европа ва АҚШ бозорига чиқиш имкониятини яратиб, савдо-сотиқ, дипломатик ва маданий ҳамкорлик соҳаларини кенгайтирганлиги далилланган; 
БХСРнинг ривожланган давлатлар билан алоқаларни йўлга қўйиши натижасида халқ хўжалигига Германия, Италия, Швеция, АҚШ капитали жалб этилиб, қишлоқ хўжалигида илғор техникалардан фойдаланиш, замонавий тиббиётни ташкил этиш, қўриқ ерларни ўзлаштириш тадбирлари амалга оширилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. БХСРнинг 1920-1924 йилларда олиб борган ташқи алоқаларига оид олинган илмий натижа ва амалий таклифлар асосида:
2019 йилда нашр қилинган “Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар) коллектив монография иккинчи китоби (1939-1991 йиллар)нинг IX боби, 2§ни ёзишда БХСРнинг 1920-1924 йилларда совет республикалари, Шарқ мамлакатлари ва ғарбий Европа давлатлари ҳамда АҚШ билан ўрнатган иқтисодий, сиёсий, маданий ҳамкорлигига доир материаллардан фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 11 февралдаги 3/1255-430-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Бухоро Халқ Совет Республикасининг 1920-1924 йилларда совет республикалари, Шарқ ва Ғарб давлатлари билан ўрнатган ташқи алоқалари тарихи, мақсади, моҳияти ва аҳамиятини ўрганиш учун кенг имконият яратган;
БХСРнинг 1920-1924 йилларда ташқи алоқаларини амалга оширган тарихий шахслар фаолияти, иқтисодий ва маданий ҳамкорликка оид архив ҳужжатлари, янги маълумотлар ва материаллардан Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи экспозицияларини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2019 йил 24 сентябрдаги 01-12-15-4811-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотларнинг музей экспозицияларида намойиш этилиши сайёҳлар ва маҳаллий ташрифчилар қизиқишини оширишга, 1920-1924 йилларда БХСР ҳукумати олиб борган ташқи алоқалар тўғрисида янги маълумотларга эга бўлишларига имконият яратган;
Ўзбекистон телерадиокомпанияси Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг «Диёр янгиликлари», маънавий-маърифий кўрсатувлари ва радиоэшиттиришларида Бухородан Шарқ ва Ғарб давлатларига юборилган талабалар, БХСР халқ хўжалигига хориж техникаси ва капиталини жалб қилишга оид материаллардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 16 апрелдаги 12.01/40-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар мазмунини мукаммаллаштиришга, илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish