Sayt test rejimida ishlamoqda

Беканов Куатбай Кошкарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оролбўйи мураккаб экологик шароитидаги ерлардан фойдаланишни оптималлаштиришда геоинформатика методларини қўллаш», 11.00.06 – Геодезия. Картография (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Gr125.
Илмий раҳбар: Сафаров Эшкобул Юлдашович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аденбаев Бахтияр Ембергенович, география фанлари доктори, доцент; Ойматов Рустам Қамариддинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий геоинформацион, картографик ва масофадан зондлаш методлари асосида Оролбўйи мураккаб экологик шароитидаги ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ГАТ дастурлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси ер ресурслари географик маълумотлар базасини яратиш услубияти такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ифодаловчи карталарни яратиш жараёнлари замановий ГАТ дастурлари асосида автоматлаштирилган;
масофадан зондлаш усуллари асосида ўсимликларнинг нормаллашган фарқлаш индекси ва ер турлари карталаридан фойдаланиб ер ресурслари мониторинги такомиллаштирилган;
Esri Story Map Series дастури орқали Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйининг ер ресурслари web-карталари серияси яратилган;
ArcGIS дастурида Python ва Model builder визуал дастурлаш тилларини қўллаб, сценарий карталари асосида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни оптималлаштириш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Оролбўйи мураккаб экологик шароитидаги ерлардан фойдаланишни оптималлаштиришда геоинформатика методларини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ГАТ дастурий таъминотлари асосида Қорақалпоғистон Республикасининг ер ресурслари геомаълумотлар базаси ва унинг таркибий қисми кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси амалиётида ер ахборот тизимини шакллантириш бўйича йўриқномани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2021 йил 19 июлдаги 1117-сон маълумотномаси). Натижада, ер ресурсларининг геоинформацион таъминотини кенгайтириш имконини берган;
қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ифодаловчи карталарни яратиш жараёнларини автоматлаштириш бўйича ишланмалари қишлоқ хўжалиги карталарини яратишда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 01/010–2387-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдорлиги бўйича оператив визуал маъулумотлар олишга имкон яратилган;
космик сурат ва дронлардан олинган масофадан зондлаш маълумотларини фазовий геодезик боғлаш усули орқали яратилган ўсимликларнинг нормаллашган фарқлаш индекси карталари ва ер мониторингининг такомиллаштирилган усуллари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида ер мониторингини ва назоратини ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 01/010–2387-сон ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2021 йил 19 июлдаги 1117-сон маълумотномалари). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси ер ресурслари ҳолатини баҳолаш ва ер мониторингини ўтказишни такомиллаштириш имконияти яратилган;
Esri Story Map Series дастури орқали яратилган Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи ҳудудларининг ер ресурслари web-карталари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида қишлоқ хўжалиги ерлари мониторингини ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 01/010–2387-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишда асосий маълумотнома сифатида тезкор маълумотлар билан таъминлаш имконини берган;
ArcGIS дастурида Python ва Model builder визуал дастурлаш тилларини қўллаб яратилган қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни оптималлаштириш модели Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида суғориладиган ерларга қишлоқ хўжалиги экин турларини оқилона жойлаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 01/010–2387-сон маълумотномаси). Натижада, экологик ва иқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни оптималлаштириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish