Sayt test rejimida ishlamoqda

Мурадимова Альфия Рашидовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қон-томир деменция патогенезининг клиник-нейротрофик омиллари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Tib1091.
Илмий раҳбар: Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарканд давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади қон томир деменция билан хасталанган беморларда холинергик терапия динамикасида клиник, неврологик, когнитив ҳолати ва қон зардобидаги BDNF, CNTF нейротрофик омилларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор атеросклероз ва артериал гипертензия генезли қон томир деменция билан хасталанган беморларда деменция ривожланиш даражаси аниқланган;
қон томир деменция билан хасталанган беморларда бош мия тузилишининг нейровизуализацион тасвири билан деменция даражаси орасида ўзаро тўғри корреляцион боғлиқлик аникланган;
қон томир деменция билан хасталанган беморларда қон оқимининг бузилиш кўрсатқичлари ва брахиоцефал томирларнинг стеноз даражалари билан деменция даражасининг орасида тўғри мутаносиблик аниқланган; 
илк бор қон томир деменциянинг диагностикаси ва прогнозида қон зардобида нейротрофик омилларнинг мия (BDNF) тури ортиши ва цилиар (CNTF) тури пасайиши аниқланган; 
гипертензия фонида ривожланган қон томир деменциянинг даволаш тактикаси холинергик терапия комбинацияси билан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қон томир деменциянинг эрта скрининг қилиш ва терапия самарадорлигини мониторинг қилишга қаратилган янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қон томир деменциянинг диагностика ва даволаш самарадорлигини мониторинглаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Нейротрофинлар-қон томир деменциянинг диагностик маркерлари" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 8н-д/36–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қон томир деменцияни эрта ташхислаш, даволаш самарадорлигини мониторинглаш имконини берган;
қон томир деменциянинг даволаш самарадорлигини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Қон томир деменция: терапияга инновацион ёндашув" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 8н-д/36–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қон томир деменцияни даволашда қиёсий ёндашув даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
қон томир деменция билан хасталанган беморларни эрта ташхислашни оптималлаштириш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Қува туманининг 2-сонли кўп тармоқли поликлиникаси невропатологлари, психо-невропатологлари ва терапевтлари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 08-09/18980–сон маълумотномаси). Олинган тадкикот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши қон томир деменцияни барвақт ташхислаш, дифференциал ёндашув асосида даволаш самарадорлигини ошириш, касаллик авж олишини олдини олиш хамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish