Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидиров Нодир Ғиёсалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналарида инвeстицион фаолиятни молиялаштириш мeханизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt726.
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналари инвестицион  фаолиятини молиялаштириш механизмини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарида инвестицион фаолиятни молиялаштириш имкониятини ошириш мақсадида экспорт улуши камида 80% бўлган корхоналарга тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз тўловларини қоплашда давлат томонидан молиявий компенсация ажратиш тавсия этилган;
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари ва кластерларнинг қисқа муддатли инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш ва айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банклари томонидан револьвер кредит линияларини тақдим этиш таклиф этилган;
тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг хом ашёга бўлган талабини узликсизлигини таъминлаш мақсадида тижорат банкларига пахта хом ашёсини етиштириш ва йиғиб олишни молиялаштириш учун валюта кредит линиялари жалб қилиниши зарурлиги асосланган;
тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг қимматли қоғозларини фонд бозорида бирламчи оммавий таклиф (IPO) асосида сотиш орқали инвестицион фаолиятни молиялаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Саноат корхоналарида инвестицион  фаолиятни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарида инвестицион фаолиятни молиялаштириш имкониятини ошириш мақсадида экспорт улуши камида 80% бўлган корхоналарга тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз тўловларини қоплашда давлат томонидан молиявий компенсация ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 12 февралдаги ПҚ-4186-сон Қарорида ўз аксини топган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 22 июндаги 04/16-1924-сон маълумотномаси). Натижада тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарида ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув-трикотаж корхоналарига тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жумладан, айланма маблағларни тўлдириш мақсадида тижорат банклари томонидан миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида тижорат банклари томонидан хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдори «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси» маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган;
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари ва кластерларнинг қисқа муддатли инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш ва айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банклари томонидан револьвер кредит линияларини тақдим этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 19 майдаги ПФ-5989 сон Фармонида ўз аксини топган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 22 июндаги 04/16-1924-сон маълумотномаси). Натижада тижорат банклари томонидан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерларининг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини қондириш, корхоналарда ишлаб чиқариш занжирининг узлуксизлигини таьминлаш ва янги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш имконияти пайдо бўлган.
тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг хом ашёга бўлган талабини узликсизлигини таъминлаш мақсадида тижорат банкларига пахта хом ашёсини етиштириш ва йиғиб олишни молиялаштириш учун имтиёзли валюта кредит линиялари жалб қилиниши зарурлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон Қарорида ўз аксини топган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 22 июндаги 04/16-1924-сон маълумотномаси). Натижада тижорат банклари томонидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг хом ашёга бўлган талабини узликсизлигини таъминлаш, пахта хом ашёсини етиштириш ва йиғиб олишни молиялаштириш имконияти пайдо бўлган.
тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг қимматли қоғозларини фонд бозорида бирламчи оммавий таклиф (IPO (initial public offering)) асосида сотиш орқали инвестицион фаолиятни молиялаштириш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йил 22 июндаги 04/16-1924-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида корхоналарининг жалб қилинган маблағлар ҳисобига ўз инвестицион фаолиятини молиялаштириш учун етарли маблағга эга бўлиши таъминланади, маблағ етишмовчилиги олди олинади, юридик ва жисмоний шахсларни бўш турган маблағлари ҳаракати таъминланади, бу эса фонд бозори орқали пул айланмаси ҳажмини ошишига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish