Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмойилов Фурқат Баротовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жунни дастлабки ишлашда такомиллаштирилган технологик жараённи тадқиқ қилиш”, 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т1186
Илмий раҳбар: Ҳакимов Шерқул Шерғозиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: Ҳамраева Сановар Атоевна, техника фанлари доктори, профессор, Ҳайитов Ахрор Ахмадович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жунни титиш машинасининг такомиллашган конструкциясини ишлаб чиқиш орқали тозалаш самарадорлигини ошириш ва ишчи қисмларининг рационал кўрсаткичларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жунни титиш машинасида такомиллаштирилган таъминлаш валиклари ва тозалаш камерасида ўткир бурчак шаклли колосниклар лойиҳаланган ҳамда тозалаш самарадорлиги юқори бўлган машинанинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
такомиллаштирилган титиш машинасида қўшимча бир жуфт таъминлаш валикларининг тозалаш самарадорлигига таъсири аниқланган, валиклар орасидаги масофанинг рационал қийматлари асосланган;
колосник панжара ёйи бўйлаб жун хомашёсининг зичлиги ўзгариши математик моделлар асосида изоҳланган, назарий-тажрибавий тадқиқотлар натижалари асосида колосник панжаранинг такомиллашган конструкцияси яратилган; 
қозиқли барабан ва колосникли панжара орасидаги масофанинг жун хомашёси таркибидан ифлос аралашмаларни ажралиш койфиценти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жунни дастлабки ишлаш корхоналарида титиш тозалаш жарёнини яхшилаш асосида, шунингдек янги конструкцияли ускунанинг параметрлари ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
жунни дастлабки ишлаш корхоналарида титиш тозалаш жарёнини яхшилаш асосида сифатли тола олиш самарадорлигини оширишни ва энергия тежамкорликни таъминлаш мақсадида олиб борилган тадқиқотлар асосида янги конструкциядаги титиш масшинасининг конструкциясини яратилган ва № FAP 01555-сонли фойдали модел Ўзбекистон Республикаси патенти олинган;
янги ускунани “Ўзчармсаноат” уюшма таркибидаги корхоналарда жумладан, Қашқадарё вилоятининг Дехқонобод туманидаги “Оқбўтаева Зулхумор” ХК, Бухоро шаҳар “Тинчлик” ХК корхоналарида жорий этилган бўлиб (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг маълумотномаси 13 июль 2021 йил №ФБ-7/1928). Тозалаш самарадорлиги такомиллаштирилган жунни титиш машинасидан фойдаланилганда бахорги жунда 10% дан 14,5% га кузги жунда эса 13% дан 20,2% га яхшиланишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish