Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Анвар Мирзохидовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишемик кардиомиопатия ва қандли диабет 2 тип билан оғриган беморларда тери орқали аралашувнинг самарадорлигини аниқлаш», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1509.
Илмий рахбар: Абдуллаев Тимур Атаназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Данияр Анварович, тиббиёт фанлари доктори; Расулова Зулфия Дадаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишемик кардиомиопатияли 2-типдаги қандли диабети бор беморларда тери орқали коронар аралашувларнинг самарадорлигини прогнозга таъсирини аниқлашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор чап қоринча отиш фракцияси паст бўлган ишемик кардиомиопатияли ва 2 типдаги қандли диабети бор беморларда СЮЕ нинг клиник белгилари ва симптомларининг ифодаланганлиги, юрак ремоделланишининг ўзига хос хусусиятлари ва шикастланган коронар қон томирлар семиотикаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган;
чап қоринча отиш фракцияси паст бўлган ишемик кардиомиопатияли  беморларда 70% дан кўп ҳолларда юрак ичи гемодинамикаси кўрсаткичлари эксцентрик ремоделланиш учун хос бўлган ўзгаришларга эга эканлиги ҳамда II типдаги қандли диабет билан шартланганда миокард тузилмаси ва функциясининг ўзгаришлари яққолроқ ифодаланган морфофункционал ўзгаришлар билан кузатилиши аниқланган;
стентлаш билан бирга ўтказилган тож артерияларининг ангиопластикаси муолажасининг 48% ҳолларда яхши клиник самарадорлиги (жисмоний зўриқмаларга чидамлиликнинг ортиши, юрак етишмовчилигининг функционал синфини камайиши) ва ижобий ангиографик муваффақият исботланган ва бу коморбид 2-типдаги қандли диабети бор чап қоринчанинг отиш фракцияси пасайган ишемик кардиомиопатияли беморларда  миокарднинг инотроп функциясини 5% ва ундан кўпга яхшилаши исботланган;
илк бор эндоваскуляр реваскуляризацияни ўтказган ва углеводлар алмашинуви бузилишларига эга чап қоринча отиш фракцияси пасайган ишемик кардиомиопатияли беморларда муолажага бўлган ижобий жавобни прогноз қилишга имкон берувчи (SYNTAX бўйича паст 22 баллдандан кам), юрак уришт сони 80 зарб/дақиқадан кам, нисбатан ёш беморлар, дастлаб жисмоний зўриқмаларга юқори чидамлилик (≥ 210м), чап қоринчанинг охирги диастолик ҳажмнинг 200 мл дан кам ва чап қоринча отиш фракцияси камида 38% бўладиган) предикторлар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишемик кардиомиопатия ва қандли диабет 2 тип билан оғриган беморларда тери орқали аралашувнинг самарадорлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:    
сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда касалликни эрта ташхислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ишемик кардиомиопатиянинг дифференциал диагностикаси усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 ноябрдаги 8Н-Р/501-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда касаллик ривожланишини эрта аниқлаш, касаллик кечиши ва прогнозни яхшилаш имконини берган;
сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабет билан хасталанган беморларда касалликни эрта ташхислаш ва ангиопластикани таъсирини башоратлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент вилояти кардиология маркази ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тибби1т марказининг Жиззах филиали амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 07-09/01-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тиббиёт амалиётига татбиқ этилиши юрак ишемик кардиомиопатияси бор беморларда касалликларни ташхислаш сифатини яхшилаш ва интервенцион тактикасини қўллашда дифференциал ёндошишни оптималлаштириб касаллик асоратларини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish