Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Ҳаким Ғофуровичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ватанпарварлик ва миллий ғурурнинг ҳарбий ходимлар профессиограммасидаги ўрни”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fal254.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳакимов Назар Ҳакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақолпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий ходимлар профессиограммасида ватанпарварлик ва миллий ғурур феноменларининг ўрнини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб бериш ҳамда соҳа фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий чақирув ёшидаги ёшларда ватанга содиқлик, ҳарбий техник билимлар ва машқларга қизиқишини ортириш, аҳоли пунктларида тинчликни сақлаш, дислокация билан боғлиқ жуғрофий ва экологик тасаввурлар асосида потенциал ҳарбий ходимларга айлантириш   каби  уникал-функционал хусусиятлари  очиб берилган;
ҳарбий ходимлар функцияларида, ҳарбий касб билимларини мунтазам эгаллаши, ўз ҳуқуқи ва аскарий маҳоратини такомиллаштириши, уларнинг  касбий билим  ва  маҳоратига детерминистик  таъсир  этиши  умуммиллат  манфаатларини  шакллантирувчи  мезон эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
ҳарбий ходимлар профессиограммасида ватанпарварлик, миллий ғурур туйғуси, ватанга содиқлик, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш каби этнодифференциал  хусусиятларнинг  интеллектуал  бой  ва  социокреатив  ҳарбий хизматчиларни касбга йўналтиришда   фидоийлик,  масъулиятлик каби юксак касбий бурч ва ислоҳотларга дахлдорлик тамойилларининг аҳамияти фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
ҳарбий тизимнинг шаклланиш жараёнида ходимлар профессиограммасидаги фидоийлик, альтруизм, жасорат, мардлик сингари касбий компетентликнинг кратологик функциялари фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ҳарбий соҳа ходимларининг профессиогараммасида ватанпарварлик ва миллий ғурурнинг ўрнини мустаҳкамлаш бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
ҳарбий тизимнинг шаклланиш жараёнлари, ҳарбий ходимлар профессиограммасидаги касб-кор ва маънавий-ахлоқий фазилатларнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятига оид хулосалари, таклиф-тавсияларидан “Глобаллашув асослари” номли дарсликнинг “Маънавий таҳдидларнинг намоён бўлиш хусусиятлари” деб номланган мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекиcтoн Реcпубликacи Oлий вa ўртa мaxcуc тaълим вaзирлигининг 2021 йил 15 январдaги 89-03-207-coн мaълумoтнoмacи). Натижада, мазкур дарсликни илмий жиҳатдан такомиллаштириш асосида тaлaбa-ёшлaрни  маънавий-ахлоқий фазилатларининг юксалишига xизмaт қилгaн;
ёшлардаги ватанга содиқлик, ҳарбий-техник билимлар ва машқларга қизиқишини орттириш, уларни потенциал ҳарбий ходимларга айлантиришга доир таклифва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилишда ёзма иш, номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг 2021 йил 4 январдаги 2/12-сон маълумотномаси). Натижада, ички ишлар органлари ходимларида Ватанга содиқлик, давлат сирларини ошкор этмаслик, ички ва ташқи хавфни бартараф этиш учун ўз ҳаётини аямаслик, миллий манфаатларни устувор деб билиш каби юксак касбий бурч ва масъулитни шаклланиши ҳамда мустаҳкамланишига xизмaт қилгaн;
ҳарбий ходимлар профессиограммасидаги ватанпарварлик ва миллий ғурур махсус норматив ҳужжатлар (Ҳарбий доктрина, махсус қонунлар, Низомлар, Мудофаа вазирлиги буйруқлари) орқали шакллантирилса-да, улар ташқи (душманнинг қўққисдан ҳужуми) ва ички (шахснинг хиссий когнитив кечинмалари) омиллар таъсирида ўзгариб туриши мумкинлигига оид хулосаларидан, таклиф ва тавсияларидан Наманган вилоят телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган “Ватанпарварлик” кўрсатуви дастури сенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 5 январдаги 01-01-04-сон маълумотномаcи). Натижада, ёшларда Ватанга  садоқат руҳини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуритларини бажаришга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish