Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиев Анвар Жуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон мустақиллиги йилларида тарихий дунёқараш ва миллий ўзликни англаш масалалари”, 09.00.03-Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fal163.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Шодиев Рустам Тохирович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Каримов Сойимназар Каримович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Махмудов Равшанбек, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида тарихий дунёқараш ва миллий ўзликни англаш масалаларини фалсафий жиҳатдан очиб бериш, ёшларда тарихий дунёқарашни шакллантириш орқали миллий ўзликни англашни кучайтиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
воқеликка муносабат, дахлдорлик ҳиссиёти, мафкуравий таъсир ҳамда ижтимоий тараққиёт мақсадлари “тарихий дунёқараш” ҳодисасининг детерминистик сифатлари сифатида намоён бўлиши мантиқий исботланган;
тарихий дунёқарашда нафақат тарихни билишга интилиш, балки унга қадриятли муносабатда бўлиш орқали ўзликни англаш ҳамда дунёни фалсафий жиҳатдан идрок этиш, тушуниш ва хулоса чиқариш каби имманент белгиларининг устуворлашуви давр характери негизида асослаб берилган;
хулқ-атворга оид замонавий муаммолар ечимига янгича ёндашувни ишлаб чиқишда “ўтмиш-бугун-келажак” тамойилининг устуворлиги сабаб ва оқибат, моҳият ва ҳодиса, имконият ва воқелик каби фалсафий категориялари асосида далилланган;
ёшларнинг тарихга, миллий урф-одатларга бўлган позитив муносабатини янада фаоллаштиришда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларнинг оила, тарих, миллий мерос, анъана, урф-одатга доир таъсирчан маълумотлар базасини кенгайтириш зарурлиги социометрик сўров асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йилларида тарихий дунёқараш ва миллий ўзликни англаш масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар асосида:
фалсафий дунёқарашнинг махсус ифодаси сифатида тарихий дунёқараш тушунчасининг воқеликка муносабат, дахлдорлик хиссиёти, мафкуравий таъсир, ижтимоий тараққиёт мақсадлари каби детерминистик сифатлари “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Комил инсон ва баркамол авлодга хос бўлган фазилатлар, баркамоллик сифатлари ва мезонлари”, “Комил инсон шаклланишига таъсир этувчи омиллар, шарт-шароитлар” каби мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июлдаги 89-03-2491-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий ахлоқий камолотида тарихий дунёқарашнинг аҳамиятига доир концептуал фикрлар такомиллашишига хизмат қилган.
тарихий дунёқараш ва тарихий онг ўртасидаги тарихни фалсафий англаш, ўзликни англаш, тарих моҳиятини билишга зарурият ва интилиш сингари интеграционал хусусиятлари ҳамда дунёни фалсафий жиҳатдан идрок этиш, тушуниш ва хулоса чиқариш каби имманент жиҳатларига оид илмий асосланган таклиф-тавсияларидан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Баркамол авлоднинг шаклланиши, унга хос хусусиятлар: янгича тафаккур, фалсафий дунёқараш, маънавий ахлоқий поклик, юксак маънавият” мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июлдаги 89-03-2491-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз аҳолисини янада жипслаштириш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда мафкуравий иммунитетни оширишда тарихий дунёқарашнинг аҳамиятини далиллашга хизмат қилган.
ёшлар тарихий дунёқараши ва ўзлигини англашда оммавий ахборот востиалари ва ижтимоий тармоқлар ҳамда миллий урф-одатларнинг позитив ва динамик таъсирини очиб беришга қаратилган таклиф ва тавсияларидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Энг юқори рейтингли тиббиёт олий таълим муассасаси, илмий тадқиқот институтлари ва илмий амалий марказлари” танлови тадбирлар сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 8-9-8/709-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз аҳолисини миллатпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий-ахлоқий камолоти бўйича олиб борилаётган ва эришилган улкан, тарихий натижаларнинг умумлашмалари илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган.
хулқ-атворга оид замонавий муаммолар ечимига янгича ёндашувни шакллантиришда тарихий дунёқарашнинг зарурлигига доир илмий асосланган таклиф ва тавсияларидан Жиззах вилоят телерадиокомпанияси-нинг 2020 йил 11 май куни эфирга узатилган “Мафтункор диёр” телекўрсатувининг дастур сценарийсини тузишда фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 20 июлдаги 02-09/593-сон маълумотномаси). Натижада, теле ва радио кўрсатувларнинг маънавий-маданий салоҳиятини кўтарилишига ва ҳозирги глобаллашув даврида турли ёт ғоя ва маънавий хуружларга қарши кураша оладиган ёшлар дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish