Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Ойша Бекназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «10-11-синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий компетенцияларини   ривожлантириш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ped1106.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор; Юсупова Шоҳида,  педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари она тили таълимида 10–11-синф ўқувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий компетенцияларини ривожлантириш методикаси коммуникатив, интегратив, креатив нутқий билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш, баён этиш услублари имкониятларидан таълим жараёнида оғзаки ва ёзма нутқининг ўсиш кўрсаткичини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
она тили дарсларида нутқий компетенцияларга таъсир қилувчи педагогик воситаларни ривожлантириш тизимли, фаолиятли ва шахсга йўналтирилган тил ўрганишга коммуникатив ёндашувлар мазмуни самарадорлигини таъминлашга қаратилган нутқий-дидактик, ижодий-коммуникатив омилларни тавсифлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг нутқий компетенцияларини ривожлантириш модели оғзаки ва ёзма нутқни коррекциялашга қаратилган ностандарт, интегратив характердаги машқ ва топшириқлар эркин мулоқот қилишига хизмат қилувчи матнларни мустақил тинглаб тушуниш ўқув мотивларини қарор топтириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ўқиш, сўзлаш ва ёзиш кўникмалар оғзаки ва ёзма нутқнинг комуникатив хусусиятлар ҳамда машқ ва топшириқларни, муаммоларни, вазиятларни самарали ечимларининг сифатларини мутаносиб тарзда ривожлантирилиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили дарсларида 10–11-синф ўқувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш тадқиқотидан олинган илмий натижалар асосида:
она тили таълимида нутқий компетенцияларини ривожлантиришга оид таълим мазмунини юқори синфларда ўргатиш ва ривожлантириш кўрсаткичлари механизмларига оид таклифлар Она тили  фани бўйича давлат таълим стандартлари ва малака талаблари мазмунига сингдирилган (Давлат таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг 2021 йил 9 июндаги 01-489-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг нутқий компетенциялари ривожланиши, матнни мустақил идрок этиш ва ёзиш малакалари ошишига эришилган; 
она тили дарсларида нутқий компетенцияларнинг таркибий компонентларини комплекс тарзда ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дидактик тамойиллар ҳамда ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқи махсус машқлар ва топшириқлар тизимига оид таклифлардан Тошкент давлат педагогика университетида 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-197 рақамли “Инглиз, немис ва ўзбек тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” мавзусидаги амалий грант доирасида белгиланган вазифаларни  бажаришда фойдаланилган (Давлат таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг 2021 йил 9 июндаги 01-489-сон маълумотномаси). Натижада она тили таълимида ўқувчилар нутқини ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган; 
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларнинг нутқий компетенцияларини ривожлантириш методикаси мантиқийлик ва креативлик омиллари негизида инновацион ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган таклифлар Давлат таълим инспекцияси томонидан PISA дастурига тайёргарлик кўриш жараёнида амалда фойдаланилган (Давлат таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг 2021 йил 9 июндаги 01-489-сон маълумотномаси). Натижада  10-11-синф ўқувчиларининг оғзаки ва ёзма нутқини баҳолаш тизими мазмунини такомиллаштиришга эришилган.
ўқувчиларнинг нутқий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришда коммуникатив, интегратив, креатив, инновацион ёндашувлар асосида ташкил этишнинг узлуксизлигини  таъминлаш мақсадида “Она тили ўқитиш методикаси” қўлланмаси нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356/7-110 рухсатномаси). Натижада  она тили фани мазмуни такомиллаштирилган ва ўқитиш сифати оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish