Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткаримова Садокат Максудовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм ўзбекларининг анъанавий овқатланиши”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Tar111.
Илмий маслаҳатчи: Баллиева Руза, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.  
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори; Бердимуратова Алима Қарлыбаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм ўзбекларининг анъанавий таомлари ва овқатланиш маданиятини ҳамда унинг ўзига хос локал хусусиятларини тарихий-этнографик материаллар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳаси ўзбеклари анъанавий овқатларининг шаклланиши, турлари, уларни тайёрлашнинг қадимий усуллари, анъанавий таомларнинг (жуян курдик, сиқмон, буламиқ, илдирма, қопширмо, мавши, шилама, қурмуш гўмма ва бошқалар), қандолатчилик маҳсулотларининг (нуқул, печак, пешмак, мижина ҳолва, сочоқ ҳолва, лабзина, ҳолвайтар, ҳай-ҳай, пақлама, қуштили ва бошқалар) воҳага хос локал хусусиятлари этнологик аспектда очиб берилган, уй-рўзғор буюмларининг (дуоқ, сусоқ, сўқи, соп, енгса, тир, зоғомо ва бошқалар) номлари этнографик атама сифатида илмий муомалага киритилган ҳамда мазкур соҳада олиб борилган изланишларнинг тизимли базаси яратилган; 
Хоразм воҳасининг байрам, сайл (қизил гул сайли, олма отиш сайли, сумалак сайли, вахшангом, қовун сайли, қовоқ сайли, хирмон тўйи) ва турли маросимларда тайёрланадиган анъанавий таомлар (бешоши, тухум қовурдоқ, сутбурунчи, шўрва, палов, қорма, барак), озиқ-овқатлар билан боғлиқ удум ва анъаналар (ҳосил олинганда йиғилган хирмондан “кавсан” бериш, энди юрган бола оёқлари орасидан кулча нон думалатиш, келин-куёвларга новвотли сув ичириш) ҳамда ирим-сиримларнинг (чақалоқнинг ва суннат қилинган боланинг ёстиғи остига нон, туз қўйиш, қудаларнинг пешонасига ун суртиш) аҳоли моддий ва маънавий ҳаётдаги ўрни дала этнографик материаллари орқали асосланган;
мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миллий қадриятларни қайта тиклашга оид давлат сиёсати ва туризмни ривожлантиришга бўлган эътибор натижасида Хоразм анъанавий овқат турларини ўрганиш ҳамда уларни бренд таомлар (сузма палов, юмурта барак, қўтир барак, ушоқ барак, ижжон гўмма, кади сўмса, қорма, сутбурунчи, гўжа, дил, бағир, қорин-туёқ, гўштли патир, қизил патир, ижжон, айрон, чакида) даражасида оммалаштириш мумкинлиги далилланган;
воҳа аҳолиси таомларининг ўзига хос экологик хусусиятлари, уларни тайёрлашда табиат неъматларидан унумли фойдаланиш ҳамда озуқа маҳсулотларидан шифо воситаси-дармон сифатида фойдаланиш каби асрий тажрибаларидан амалиётда фойдаланишнинг аҳамиятига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
Хоразм ўзбеклари анъанавий таомларининг ва озуқа маҳсулотларининг воҳа аҳолиси ҳаёти, хусусан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи кечиришда тутган ўрнига оид тажрибаларни ёш авлодга етказиш каби масалаларнинг фанга аниқ йўналтирилган ижтимоий-фалсафий механизм ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм ўзбекларининг анъанавий овқатланиши мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Хоразм воҳаси анъанавий таомларининг воҳа аҳолиси ҳаётида тутган ўрни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда озиқ-овқат рационига бўлган эътиборни кучайтиришни кенг тарғиб этиш борасидаги тадқиқот натижалари “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Хоразм вилоят бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Хоразм вилоят бошқармасининг 2019 йил 15 октябрдаги 410-сон маълумотномаси). Натижалар ўзбек халқининг таом тайёрлаш, уни сақлаш ва тўғри овқатланишга оид урф-одатларини ёшларга ўргатиш, соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга хизмат қилган;
Хоразмдаги анъанавий таомлар ва овқатланиш тартиби юзасидан маълумотлари асосида “Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги 2018-2020 йилларга мўлжалланган PZ-201709202 сонли давлат амалий гранти лойиҳасининг “Хоразмнинг анъанавий таомлари” номли бўлимини ёзишда фойдаланилган (“Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ҳудудий инновация фаолияти ва технологияларни трансфер қилиш маркази”нинг 2019 йил 15 ноябрдаги 2/30-сон маълумотномаси) ҳамда лойиҳа доирасида фото-альбом тайёрланган (Хоразмнинг анъанавий таомлари. Альбом. – Москва: Школа науки, 2020). Натижада, Ўзбекистонда, хусусан, Хоразмда гастрономик туризмни янада ривожлантиришда, сайёҳларга таклиф этиладиган анъанавий бренд таомлар ва уларнинг фойдалилик хусусиятлари билан таништиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган; 
тўғри овқатланиш, табиат неъматларидан унумли фойдаланиш ҳамда озуқа маҳсулотларидан шифо воситаси ва дармон сифатида фойдаланиш каби масалалари акс этган тадқиқот натижаларидан “Ибн Сино ва замонавийлик” мавзусидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фондининг 63-02/05-сон маълумотномаси). Натижалар тарихий ва маданий меросни сақлаш, халқимизнинг озуқа маҳсулотлари ва таомлардан дармон сифатида фойдаланиш юзасидан тажрибаларини ўрганиш ҳамда тарғиб этишга хизмат қилган;
Хоразм воҳасида ўтказиладиган байрам, сайл ва турли маросимларда тайёрланадиган анъанавий таомлар, озиқ-овқатлар билан боғлиқ удум, анъаналарнинг моҳияти, моддий ва маънавий ҳаётдаги аҳамиятига доир натижалардан “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг Хоразм вилоят бўлими томонидан фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” ҳайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлимининг 2019 йил 29 ноябрдаги 17-сон маълумотномаси ҳамда Халқаро “Олтин мерос” ҳайрия жамоат фондининг 2020 йил 8 сентябрдаги 01-45 сон маълумотномаси). Натижалар Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг “Авесто” музейи экспозицияларини ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган; 
Хоразм воҳаси ўзбеклари анъанавий овқатларининг шаклланиши, анъанавий таомлар, турлари, уларни тайёрлашнинг қадимий усуллари, қандолатчилик маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмларининг воҳага хос локал хусусиятлари ёритилган тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” Телерадиоканали ДУК "Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Муқаддас қўрғон”, “Дугоналар”, “Болалар ва биз” номли эшиттиришларни (2020 йил феврал-март ойларида) тайёрлашда фойдаланилган (“O’zbekiston” телерадиоканалининг 2020 йил 6 июлдаги 04-25-716-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш ҳамда ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish