Sayt test rejimida ishlamoqda

Игамбердиев Бунёд Ғайратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипс ва қишлоқ хўжалиги чиқиндилари асосида композицион лист таркибини ишлаб чиқиш ва қўллаш», 05.09.05- “Қурилиш материаллари ва буюмлари”. (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1224
Илмий раҳбар: Адилходжаев Анвар Ишанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти. DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Касимов Иркин, техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Хамза Ибадович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипсли боғловчи ва қишлоқ хўжалиги чиқиндилари асосида керакли физик-механик ва термофизик хоссаларга эга ҳамёнбоп композицион пардозлаш копламаси таркиблари ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
эгилишдаги мустаҳкамлик ҳамда зарбга чидамлилик кўрсатгичлари юқори бўлган юпқа деворли гипсли қопламалар ишлаб чиқаришда қишлоқ хўжалиги чиқиндиси хисобланган шоли сомони, "Frem Nanogips" функционал қўшимчаси ва β-модификацияли гипс боғловчилари миқдорларининг ўзаро оптимал нисбати тажрибаларни математик режалаш усулини қўллаш орқали аниқланган; 
илк бор кимёвий реагентлар эритмасида икки босқичли уютиш усули билан делигнификация қилинган шоли поясининг мустаҳкамловчи элемент сифатида ишлатилиш самарадорлиги аниқланган;
композицион лист мустаҳкамлигини ошишига шоли сомонига ишлов бериш орқали унинг толалари юзасини нотекис ҳолатга келтириш ва “Frem Nanogips” қўшимчаси ёрдамида гипс кристаллари ўлчамларини кичиклаштириш орқали композицион материал структурасини шаклланишига ижобий таъсир кўрсатилгани сабаб бўлганлиги асосланган; 
Statgraphics Plus амалий дастури пакетидаги Multifactor ANOVA ва Experimental design блоклари асосида, юпқа деворли композицион листнинг эгилишдаги мустаҳкамлиги ташкилий компонентлар (“Frem Nanogips” қўшимчаси, ўсимлик толаси, гипс боғловчиси) миқдорларига боғлиқлигини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган;
зарбга чидамлиликнинг ошиши ва михлаш кўрсаткичининг яхшиланиши композит листларнинг ишлов берилган шоли сомони толалари билан дисперс мустаҳкамлаш ҳамда аралашма таркибига функционал қўшимча қўшиш орқали таъминланиши изоҳланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Гипс ва қишлоқ хўжалиги чиқиндилари асосидаги композит листнинг таркибини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шоли сомонидан тайёрланган мустаҳкамловчи фибра «GOLD KAPITAL GIPS» МЧЖ қўшма корхонасида ўлчамлари 2500х1200х15 мм бўлган 34 дона лист ишлаб чиқаришда қўлланилган("Ўзсаноатқурилиш-материаллари" уюшмасининг 2021 йил 11 октябрдаги 05/13-2530-сонли маълумотномаси). Натижада 34 та лист ишлаб чиқаришда 1054512 сўм иқтисодий самарага эришилган;
муаллифларнинг технологик тавсиялари «SHO’RSUV BARAKA GIPS» МЧЖда умумий майдони 1053 м2 бўлган пардозлаш қопламалари ишлаб чиқаришда қўлланилган("Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 2021 йил 11 октябрдаги 05/13-2530-сонли маълумотномаси). Тавсияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиниши натижасида 1053 м2 пардозлаш қопламаларидан 9049060 сўм иқтисодий самарага эришилган ҳамда эгилишдаги мустаҳкамлиги 5,40 МПа бўлган махсулот ишлаб чиқариш имконини берган;
ишлов берилган шоли сомони асосида ишлаб чиқилган таркиб «EVOECOTECH» МЧЖ ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилинган("Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 2021 йил 11 октябрдаги 05/13-2530-сонли маълумотномаси). Умумий майдони 198 м2 бўлган 65 дона композит плиталар ишлаб чиқаришдан 2112128 сўм иқтисодий самарага эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish