Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Сардор Джалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Prunus domestica L. ва Rumex confertus ўсимликларидан биологик фаол моддалар ажратиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1270.
Илмий раҳбар: Сагдуллаев Баходир Тохирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Олимжон Заирович, кимё фанлари доктори; Бекчанов Хамдам Кузиевич, фармацевтика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Prunus domestica L. меваси ва Rumex confertus Willd. ўсимлигининг илдизи ҳамда ер устки қисмидан ошқозон-ичак тизими фаолиятини нормаллаштирувчи воситаларнинг субстанцияларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Prunus domestica L. меваларидан полисахаридлар, Rumex confertus Willd. ўсимлиги ерусти ва илдизидан ошловчи моддалар экстракциясига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
Prunus domestica L. меваларидан ажратилган гемицеллюлоза фракцияси ҳамда Rumex confertus Willd. ўсимлиги илдизидан олинган экстрактни баромембранали фильтрация (ультрафильтрация) усулида тозалаш мақсадга мувофиқ деб топилган;
илк маротаба Prunus domestica L. меваси полисахаридлари асосида «Равонол» ва  Rumex confertus Willd. ерусти, илдизи ошловчи моддалари асосида «Румексин» биологик фаол қўшимчалари субстанцияларининг саноат технологияси ишлаб чиқилган; 
тайёр маҳсулотлардаги таъсир этувчи моддаларнинг сифат ҳамда миқдорий таҳлил (ИҚ-, УБ-спектроскопия, ЮССХ, титрлаш) усуллари ишлаб чиқилди, натижада таҳлил аниқлиги ошган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Равонол» БФҚ сининг саноат технологияси ЎзР Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти билан ҳимояланган (№ IAP 05804, 05.04.2019 й.). Натижада, ошқозон-ичак йўллари касалликларини даволаш ва олдини олиш учун қўлланиладиган, доривор ўсимликлар асосидаги воситаларнинг сонини ошириш имконини берган;
Rumex confertus Willd. ўсимлигидан ошловчи моддаларни ажратиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар негизида ЎзР Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун олинган патенти (№ IAP 06575, 21.10.2021й.). Натижада, хориждан импорт ҳисобига кириб келадиган субстанцияларни Республикамиз доривор ўсимликлар асосида маҳаллийлаштириш имконини берган;
«Равонол» воситасини О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институтининг субстанция ва қаттиқ дори шакллари тажриба-синов ишлаб чиқариш маркази технологик линиясида серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилган  (ЎзР ССВнинг ишлаб чиқариш учун рухсатномаси №000335 /13.11.2018й.). Натижада, қабзият ва сурункали констипацияга қарши капсула дори шаклидаги биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish