Sayt test rejimida ishlamoqda

Маллаев Шухрат Шерқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ювенил ревматоид артритнинг клиник-генетик тавсифи ва хронотерапия натижалари прогнози», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. PhD/Tib1358.
Илмий раҳбар: Алимов Анвар Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01
Расмий оппонентлар: Шамансурова Эльмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фазлитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  ювенил ревматоид артритни клиник-генетик хусусиятларини аниқлаш ва касалликни даволашда хронофармакологик ёндашувни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда ювенил ревматоид артритнинг ривожланишида ИЛ-1β-Т31С ва ИЛ-6-С174G генларининг  полиморф турларини юқори даражада учраши асосланган, хамда нохуш генотипга кирувчи икки нафар генларнинг  биргаликда кузатилиши ювенил ревматоид артритнинг полиартикуляр турини 1,2 мартага ошиши исботланган.
 ювенил ревматоид артритнинг полиартрит ва олигоартрит вариантлари бошқа тизимли турларига нисбатан прогрессив кечиши: бўғимларда харакат чекланиши, суяк тизимида функционал ўзгариш хусусиятлари асосланган;
ювенил ревматоид артритни даволашда ўтказилаётган анъанавий даволашнинг самарадорлиги таҳлил қилинган ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан даволашнинг ошқозон-ичак тизимига  ножўя  таъсирлари: гастрит, ошқозон яра касаллиги, реактив гепатит келтириб чиқариши исботланган;
тана ҳароратининг кунлик ўзгариши, баъзи гормонларни ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар асосида ювенил ревматоид артритнинг даволаш мажмуасида ностероид яллиғланишга қарши препаратларни хронотерапевтик усулда қўллаш  чора тадбирлари оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ювенил ревматоид артритнинг клиник-генетик тавсифини бахолаш бўйича олинган  натижалар асосида:
 болаларда учрайдиган ювенил ревматоид артритни самарали ташхислаш ва даволаш алгоритмларидан фойдаланиш орқали амалга оширилган илмий натижалар асосида “Ювенил ревматоид артритнинг клиник-генетик тавсифи ва хронотерапия натижасининг прогнози” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 8н-р/497-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ювенил ревматоид артрит билан касалланган бемор болаларда касалликни эрта ташхислаш, даволаш самарадорлигини ошириш, касалликнинг лаборатор кўрсаткичларнинг нормаллашиши,  беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини қисқартириш билан биргаликда  касалликнинг асоратларини камайтириш имконини берган;
болаларда ювенил ревматоид артритнинг клиник-генетик кечиш хусусиятларига асосланган холда ташҳислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва 4-сон шахар болалар кардиоревматология шифохонаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 октябрдаги 0809/15008-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали ювенил ревматоид артрит билан касалланган болаларда бўғимлар зарарланиши нохуш оқибатларини эрта бахолаш, асоратлар сонининг ҳамда касаллик оқибатлари билан боғлиқ ногиронлик даражасини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish