Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухсинова Лола Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юз нуксонлари билан туғилган болаларда тишлар чиқиш муддати ва тишлов шаклланишига таъсир этувчи хавф омиллари” мавзусидаги 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib960.
Илмий раҳбар: Иноятов Амрилло Шодиевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукурова Умида Абдурасуловна тиббиёт фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Лаб ва танглай туғма кемтиги билан туғилган болаларда тишларнинг чиқиш муддати ва тишлов шаклланишида перинатал ва постнатал хавф омиллари ўртасидаги боғлиқлиқни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори лаб ва танглайда туғма  кемтиги бўлган болаларда сут тишлар чиқишининг  бузилишлари ва аномалиялари, тишлов шаклланишидаги аномалиялар тарқалганлиги аниқланган.
лаб ва танглай туғма  кемтигини сут тишларининг ёриб чиқиши ва тишлов шаклланишига таъсири баҳоланган. Тишларнинг  чиқиши, тишлов шаклланишида бузилишлар ва аномалиялар ривожланишига таъсир қилувчи перинатал ва постнатал хавф омиллари аниқланган;
лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган болаларда тишларнинг чиқиши, тишлов шаклланишида перинатал ва постнатал хавф омиллари ўртасида ўзаро боғлиқлиқ аниқланган.
юқори лаб ва танглай туғма кемтикликлари бўлган болаларда тишлар  чиқишининг кечикиши, тишлов шаклланишида патологияларнинг олдини олиш бўйича такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юз кемтиги билан туғилган болаларда тишларнинг чиқиш муддатлари ва тишлов шаклланишига таъсир қилувчи хавф омилларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
юз кемтиги билан туғилган болаларда тишларнинг чиқиши кечикиши бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Юз кемтиги билан туғилган болаларда тишларнинг чиқиши кечикишини олдини олиш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 майдаги 8н-р/394-сон маълумотномаси). Тадбиқ этиш натижалари болаларда тишларнинг чиқишини кечикиши ва тишлов шаклланишида патологияларнинг самарали олдини олиш ва даволанишига эришиш имконини берган;
болаларда тишларнинг патологик чиқиши ва тишлов шаклланишиилмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда тишларнинг патологик чиқиши ва тишлов шаклланишининг сабабларини диагностика қилиш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 майдаги 8н-р/395-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсия болаларда тишларнинг патологик чиқиши ва тишлов шаклланишини диагностика қилишнинг янги усулини жорий қилиш ҳамда мазкур патологиянинг олдини олиш чораларини кўриш имконини берган.
илмий тадқиқот  натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилоят болалар стоматологик поликлиникаси, Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Жондор туман стоматология поликлиниклари ва Вобкент туман болалар стоматология поликлиникаси клиник амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 24 июлдаги 8Н-з/240-сон маълумотномаси). Натижада юқори лаб ва танглайида туғма кемтиклиги бўлган болаларда тишларнинг ёриб чиқиши, тишлов шаклланишида бузилишлар ривожланишининг прогнози ва олдини олиш усуллари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish