Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайберганов Отабек Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Волейбол воситалари ёрдамида педагогик олийгоҳларда жисмоний маданият факультет талабаларининг касбий кўникмаларини шакллантириш механизми”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Ped479.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Матназаров Ўктам Латипович, педагогика фанлари номзоди, доцент;
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, доцент; Набиев Темур Эрикович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида волейбол воситалари ёрдамида жисмоний тарбия ва спорт мутаҳассисларининг касбий кўникмаларини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний маданият факультети талабаларининг волейбол машғулотларида ўзгарувчан ҳаракат йўналишларини инобатга олган ҳолда мушакларнинг кучланиши ва унда қисқа муддат ичида механик фаолликни оширишга қаратилган мураккаб реакцияни тарбиялаш учун тезкорлик моделини ишлаб чиқиш ҳисобига экстиримал вазиятларга мослашиш кўникмалари такомиллаштирилган;
талабаларнинг куч қобилиятларини ривожлантириш учун дам олиш оралиқларини режалаштиришда организмнинг тўлиқ тикланиш имкониятидан келиб чиқиб динамик ва статик фаолиятда волейбол техник усулларига ўхшаш бўлган воситаларни изотоник ва ён берувчи тартибда (ташқи қаршиликни чегара даражасигача ошириш) қўллаш ҳисобига ҳаракат сифатларини касбий фаолият учун зарур бўлган кўникма ва малакалари шакллантирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ва спорт мутаҳассисларининг ҳаракат координация қобилиятини ривожлантириш вазифасидан келиб чиқиб максимал тезликда бажариладиган ҳаракатларда сенсор боғланишларни ҳосил қилиш учун мураббийнинг турли сигналлари бўйича зўр бериш ва бўшаштириш ҳаракатларини вазиятларга мослаштириб ишлаб чиқиш ҳисобига ҳимояда мураккаб реакцияни бажарувчи “Libero” ўйинчисини тайёрлаш эвазига касбий бошқарувчанлик кўникмаси такомиллаштирилган;
талабаларда педагогик касбий кўникмалар ва шахсий сифатларни шакллантириш учун ижодий фикрлашни рағбатлантирувчи муаммоли ўқитиш  талабларидан келиб чиқиб волейбол спорт турига хос восита ва усулларнинг ўргатишга қаратилган беш босқичли вариатив тизимни ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тарбия мутаҳассисларнинг касбий фаолиятини акс эттирувчи мажмуавий сифатларнинг услубий-ташкилий механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик олийгоҳларда жисмоний маданият факультет талабаларининг касбий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тадқиқотлардан олинган натижалар асосида:
жисмоний маданият факультети талабаларининг волейбол машғулотларида мураккаб реакцияни тарбиялаш учун ишлаб чиқилган тезкорлик моделини қўллаш бўйича таклифлар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” (Волейбол) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йилдаги 110– сонли буйруғи асосида 110-183 рақамли гувоҳномаси). Натижада касбий кўникмаларни шакллантириш даражаси 24 % га, шахсий фазилатларнинг ривожланиш даража кўрсаткичлари 75,4% га ошган;
волейбол техник усулларига ўхшаш бўлган воситаларни изотоник ва ён берувчи тартибда ҳаракат сифатларини касбий фаолият учун зарур бўлган кўникма ва малакалари шакллантириш бўйича таклифлар Урганч давлат университетининг ўқув жараёнига шунингдек, педагогика университетларининг волейбол дарсларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси жимоний тарбия ва спорт вазирлигининг 12 декабрь 2020 йилдаги № 03-07-08-3562 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг куч, чидамлилик ва ўзини назорат қилишни мустақил баҳолаш, иродавий сифатларнинг юқори даражада намоён бўлиши 30% га ўсган;
ҳимояда мураккаб реакцияни бажарувчи “Libero” ўйинчисини тайёрлаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” (Волейбол) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йилдаги 110– сонли буйруғи асосида 110-183 рақамли гувоҳномаси). Натижада касбий кўникмалар ва қобилиятлар сифатида ғалабага бўлган ирода (2,81 б.), қатъиятлилик (2.76 б.),ўзини назорат қилиш (2,73 б.), стрессларга бардошлилик, чидамлилик, журъат, меҳнатсеварлик ва бир зумда кўриш реакцияси 14%га яхшиланган;
талабаларда педагогик касбий кўникмалар ва шахсий сифатларни шакллантириш учун ижодий фикрлашни рағбатлантирувчи муаммоли ўқитиш  талабларидан келиб чиқиб волейбол спорт турига хос восита ва усулларнинг ўргатиш тизимини қўллаш бўйича таклифлар асосида “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” (Волейбол) номли ўқув қўлланма нашр этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йилдаги 110– сонли буйруғи асосида 110-183 рақамли гувоҳномаси). Натижада бўлажак жисмоний тарбия мутахассисларнинг волейбол ва муамммоларни ўрганиш орқали касбий кўникма ва шаҳсий фазилатларни шакллантириш ва тренировка дастурлари самарадорлигини, тикловчи воситаларининг махсус мажмуаларини, махсус жисмоний сифатларини ривожлантириш бўйича бўлажак жисмоний тарбия мутахассисларнинг ўқув тренировка жараёнини ташкил қилиш имконияти 14-18 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish