Sayt test rejimida ishlamoqda

Туракулов Иброхим Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ноаньанавий машқлар ёрдамида талаба-қизларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш услубияти”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1 PhD/Ped392.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Арзикулов Мукум Уралович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогик фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимов Владимир Шавкатович, педагогик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети..
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия билан шуғулланувчи талаба-қизларнинг жисмоний тайёргарлигини ноаньанавий машқлар ёрдамида ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-қизларнинг жисмоний тайёргарлигида организмнинг меъёрий талабларидан келиб чиқиб фитбол ва тўлдирма тўп воситалари билан бажариладиган машғулотларни функциялари бўйича алоҳида компонентларини блокларга бирлаштириш ҳисобига интеграциялаш орқали ҳаракат фаоллигини оширишда ноанъанавий ёндошув тизими ишлаб чиқилган;
талаба-қизларнинг жисмоний тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб ёшига нисбатан ортиқча вазнга ва вазн етишмовчилиги мавжуд бўлган қизларда “Бодибар” воситаларини саралаш ва тана қисмлари бўйича танлаб йўналтириш эвазига машғулотларни коррекциялаш имконияти такомиллаштирилган;
талаба-қизларнинг жисмоний тайёргарлигида машғулотларнинг тузилиши ва унинг мазмунидан келиб чиқиб мушакларининг таранглашувини ҳисобга олган ҳолда юклама меьёрларини ҳамда интенсивлигини морфо-функционал имкониятларига қараб ауксотоник тартибда мослаштириш эвазига ноанъанавий машғулотлар услубияти такомиллаштирилган;
талаба-қизларнинг ҳаракат кўникма ва малакаларини ошириш учун толиқиш ҳолатидан келиб чиқиб “Бодибар” воситалари орқали организмни қайта тиклашга қаратилган рекреацион микромашғулотларни ишлаб чиқиш ҳисобига юқори ишчанликни сақлаб туриш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Самарқанд давлат университети талаба-қизларининг жисмоний тайёргарлигини ноаньанавий машқлар орқали ривожлантириш методикаси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
талаба-қизларнинг жисмоний тайёргарлигида организмнинг меъёрий талабларидан келиб чиқиб ҳаракат фаоллигини ошириш учун ишлаб чиқилган ноаньанавий ёндошув тизими бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2020 йил 30 ноябрдаги 4-сон қарорига асосан 248-рақамли гувоҳномаси). Натижада талаба-қизларнинг жисмоний тайёргарлиги ноаньанавий машқлар орқали босқичма-босқич ўзлаштириш учун замин яратилган ва талаба-қизларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳолати 10-12% яхшиланган;
талаба-қизларнинг ёшига нисбатан ортиқча вазнга ва вазн етишмовчилиги мавжуд бўлган қизларда коррекциялаш имконияти бўйича таклифлар Самарқанд давлат университетининг турли йўналишларда таҳсил олаётган талаба-қизларнинг “Жисмоний тарбия” машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 31 январдаги 03-07-08-392-сон маълумотномаси). Натижада талаба-қизларнинг антромитерик ўлчамлари 5,7-7,2 % ошган;
талаба-қизларнинг юклама меьёрларини бажарилаётган иш интенсивлигига мослаштириш эвазига ноанъанавий машғулотлар услубиятидан фойдаланиш имконияти бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2020 йил 30 ноябрдаги 4-сон қарорига асосан 248-рақамли гувоҳномаси). Натижада стабилометрик кўрсатгичлари 7-9% га ошган;
“Бодибар” воситалари орқали организмни қайта тиклашга қаратилган рекреацион микромашғулотларни қўллаш бўйича таклифлар Самарқанд давлат университети факультетларда ўтиладиган жисмоний тарбия дарслари ва машғулотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 31январдаги 03-07-08-392-сон маълумотномаси). Натижада талаба-қизларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини 12% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish