Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Эркабой Эркинбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маҳаллий хомашёлар асосида самарадор суюқ ҳолатдаги ёнғин ўчириш таркибларини ишлаб чиқиш”,05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1246.
Илмий раҳбар: Курбанбаев Шухрат Эргашевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, PhD.40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Озода Мухаммадсодиқ қизи – техника фанлари доктори, профессор, Абдазимов Шавкат Хакимович – техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёлар асосида суюқ ёнғин ўчириш таркибларини яратиш ва ёнғинларни ўчириш самарадорлигининг ошишига эришишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ультратовушли таъсир орқали маҳаллий гилтупроқлар (бентонит, каолин ва бошқалар) ва кремний (IV) оксидининг юқори дисперсли заррачалари ҳамда уларнинг ҳар хил нисбатли  суспензияларининг энг оптимал концентрациялари аниқланган;
янги олинган суспензияларнинг ёғоч заррачаларининг термик хусусиятларига таъсирини ўрганиш орқали суспензия билан қопланган ёғоч юзасининг иссиқлик оқими таъсирига бардошлилиги ҳамда бентонит ва кремний (IV) оксидли суспензияларнинг ёғочнинг ёнувчанлигини сувга нисбатан тез ва самарали бартараф қилиши асосланган;
янги таркибли суспензияларнинг ёнувчи материаллар ҳисобланган ёғоч, пахта толаси ва шу кабиларнинг ёнишини самарали тўхтатиши ва қайта алангаланиш содир бўлишини олдини олиши аниқланган ҳамда ёниш жараёнига таъсири самарадорлигини баҳолашнинг янги методикаси ишлаб чиқилган;
суюқ ҳолатдаги ёнғин ўчирувчи таркибларнинг ёнғин ўчириш самарадорлигини баҳоловчи қурилма ишлаб чиқилган ва янги олинган суюқ таркибларнинг ёнғинларни самарали ўчириш синов тажрибалари натижалари бўйича асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Маҳаллий хомашёлар асосида олинган суюқ ёнғин ўчириш таркиблари билан ёнғинни самарали бартараф этиш бўйича олинган натижалар асосида:  
янги олинган суюқ ҳолатдаги ёнғин ўчирувчи таркиб Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қарашли Қамаши давлат ўрмон хўжалигига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 03/17-3656-сон маълумотномаси). Натижада, янги олинган суюқ ҳолатдаги ёнғин ўчирувчи таркиб билан ёнғин ўчирилганда 22% сув тежаб қолиниши ва 1,22 баравар кам вақт сарфланиши имконияти яратилган; 
янги олинган суюқ ҳолатдаги ёнғин ўчирувчи таркиб Хоразм вилояти Ҳокимлигига қарашли Ёнғиндан муҳофаза қилиш жамияти ва Ўзбекистон Ёнғинга қарши кураш жамияти Хоразм вилояти Хива тумани ҳудудий бўлинмасида жорий этилган (Хоразм вилояти Ҳокимлигининг 2021 йил 17 августдаги 5-3931-сон маълумотномаси). Натижада, техник кўрсаткичлари техник шартларга мос келадиган, таннархи арзонлашган, ҳимоя қилиш муддати узайтирилган суюқ ҳолатдаги ёнғин ўчириш моддасини олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish