Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзакабилов Бекболат Сафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Гидротехник иншоотлар аварияси билан боғлиқ фалокатли сув тошқинлари юзага келганда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш усулларини такомиллаштириш” 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” 
диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020.4 PhD/Т2022В.
илмий раҳбар: Ибрагимов Бахром Тошмуратович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси.
ИК фаолияти фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси PhD 40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппоненетлар: Хотамов Асадулла Тоштемирович – техника фанлари доктори, доцент, Тошкент архитектура қурилиш институти кафедра мудири. Абдурахманова Азода Джураевна – техника фанлари намзоди, доцент, Ислом Каримов номидаги Тошкент техника университети кафедра доценти. 
Етакчи ташкилот сифатида тавсия этилди: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади гидротехник иншоотларнинг бузилиши натижасидаги фалокатли сув тошқинларидан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, ҳимоя  усулларини такомиллаштириш
II. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
гидротехник иншоотлар ҳудудида жойлашган фалокатли сув тошқинларидан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилишда, аҳолининг жойлашиш ҳолатини инобатга олган ҳолда, тезкорлик билан эвакуация қилишнинг янги самарали усуллари ишлаб чиқилган;
фалокатли сув тошқинлари вақтида жамоат биноларининг ўзига хос хусусиятларига кўра, эвакуациянинг бошланғич вақти, аҳоли сонининг функционал тоифасида антропометрик параметрлар билан жойлашган майдон орасидаги боғлиқликнинг энг мақбул параметрлари таҳлил этилган;
фалокатли сув тошқини эҳтимоли мавжуд оммавий йиғиладиган масканлардан эвакуация қилиш вақтида ҳаракатланиш тезлигининг одамлар зичлигига боғлиқлигини ифодаловчи тасодифий функция параметрлари, тезкор хабар бериш тизими ва механизми ишлаб чиқилиши эвазига, сув тошқини талофатларини 20-22% гача камайтириш имконияти илмий жиҳатдан асосланган.
сув тошқини оқибатларини қисқа вақт ичида бартараф этишга жалб этиладиган фуқаро муҳофазаси хизматларининг куч ва воситаларининг энг оптимал таркиби ва сонининг илмий жиҳатдан асосланиши, авария қутқарув ишларининг самарадорлиги ва тезкорлигини 15-20% гача яхшилашга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фалокатли сув тошқинларидан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилишда олинган илмий натижаларга асосланиб:
илмий изланиш натижаларидан гидротехник иншоотларнинг бузилиши натижасида фалокатли сув тошқинларидан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш усуллари ғояларининг назарий ривожланиши ва қайта ишланиши фавқулодда вазиятлардан муҳофаза усулулларини таснифлаш имконини берди ҳамда аҳолини эвакуация қилишда таклиф этилган янги самарали усули асосида талофатлар ва жарохатланишларнинг сонини кескин камайтиришга эришилди (Жиззах вилояти, Бахмал тумани ҳокимининг 2021 йил 26 апрелдаги 01-1480-сонли маълумотномаси);
фалокатли сув тошқинлари вақтида хавфсиз эвакуация қилиш тизимининг ишлаб чиқилиши натижасида гидротехник иншоотларнинг бузилиши натижасидаги фалокатли сув тошқинлари вақтидаги қутқарув тадбирларини амалга оширишга сарфланадиган молиявий харажатларни камайтириш, аҳолини тезкорлик билан эвакуация қилишни амалга ошириш ҳамда сезиларли даражада жарохатларни камайтиришга эришилган (Жиззах вилояти Сув омборлардан фойдаланиш бошқармасининг 2021 йил 30 июнь кунги далолатнома ҳамда 2021 йил 5 августдаги 100-сонли маълумотномаси. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 августдаги 03/27-2443-сонли маълумотномаси). Илмий изланишлар натижасида гидротехник иншоотларнинг аварияси вақтида аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш усулларини 15-20% яхшилашга эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish