Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилов Шерзод Ахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш ташкилотларида операцион фаолият ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш” 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt1013.
Илмий раҳбар: Каримов Акрам Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.1.17.01
Расмий оппонентлар: Дўсмуратов Ражаббой Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш ташкилотларида операцион фаолият ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари талаблари асосида қурилиш ташкилотларида операцион фаолият харажатларини функциялари бўйича таснифлаш орқали “Фойда ва зарарлар” тўғрисидаги ҳисобот шакли ишлаб чиқилган;    
шартномалардан олинадиган даромадларни даврлар бўйича тан олинганда     натижа ва ресурс усулларини қўллаш асосида активнинг тайёрлик ёки фойдаланилган ресурслар истеъмол даражасини баҳолаш имкониятини 1,5 баробар ошириш асосланган;
тузилган шартномалар бўйича бажарилган қурилиш ишлари таннархи таҳлилини калькуляция моддалари бўйича амалга оширишнинг соддалаштирилган шакли таклиф этилган;  
қурилиш ташкилотларида маъмурий харажатларни давр харажатларига таъсир этувчи омилларини аниқлаш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жoрий қилиниши. 
Экспорт-импорт ва валюта операциялари ҳисоби такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар aсoсидa:
Молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандарти  талаблари асосида қурилиш ташкилотларида операцион фаолият харажатларини функциялари бўйича таснифлаш орқали  ишлаб чиқилган “Фойда ва зарар” тўғрисидаги ҳисобот шаклидан фойдаланиш таклифи “Электрқишлоққурилиш” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Электрқишлоққурилиш” АЖ нинг 2021 йил 31 майдаги 113/07-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жорий этилиши натижасида “Электрқишлоққурилиш” АЖ да “Фойда ва зарарлар” тўғрисидаги ҳисоботида тузилган шартномалар бўйича бажарилган қурилиш ишлари бўйича тан олинган даромадлар ва амалга оширилган харажатлар тўғрисида шаффоф маълумотлар олиш имкониятини яратган. Шунингдек, ушбу шакл асосида “Фойда ва зарарлар” тўғрисидаги ҳисобот тайёрлашга сарфланган вақт 10 фоизга тежамкорлика эришиш имконини берган.
Шартномалардан олинадиган даромадларни даврлар бўйича тан олинганда натижа ҳамда ресурс усулларини қўллаш орқали даромадлар даражасини баҳолашга оид таклифлари “Электрқишлоққурилиш” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Электрқишлоққурилиш” АЖ нинг 2021 йил 31 майдаги 113/07-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши натижасида шартномалар бўйича даромадлар даврлар бўйича тан олинганда бажарилган қурилиш ишлари бўйича сўровнома ўтказиш, сарфланган вақт, амалга оширилган ресурлар сарфи билан боғлиқ маълумотлар асосида активнинг тайёрлик  ҳамда фойдаланилган ресурслар истеъмол даражасини баҳолаш 1,5 баробарга ошириш имконини берган. Шунингдек, узоқ муддатли шартномалардан олинадиган даромадлар бўйича ишончли ва шаффоф хулоса шакллантириш имкониятини яратган.
Тузилган шартномалар бўйича бажарилган қурилиш ишлари таннарх таҳлилини калькуляция моддалари бўйича амалга оширишнинг соддалаштирилган шакли бўйича таклифи “Электрқишлоққурилиш” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Электрқишлоққурилиш” АЖ нинг 2021 йил 31 майдаги 113/07-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши натижасида тузилган шартномалар бўйича бажарилган қурилиш ишлари таннархини аниқлаш ва уни калькуляция моддалари бўйича таҳлили режага нисбатан ҳақиқатда оғишишларни келтириб чиқарувчи омиллар тўғрисида маълумотлар олиш имконини яратган. Натижада бажарилган қурилиш ишлари харажатлари ва таннархи таҳлилини амалга оширишда сарфланган вақт 15 фоизга тежамкорликка эришиш имконини берди.  
Қурилиш ташкилотларида маъмурий харажатларни давр харажатларига таъсир этувчи омилларини аниқлаш ва таҳлилини такомиллаштириш бўйича таклифи бўйича таклифи “Электрқишлоққурилиш” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Электрқишлоққурилиш” АЖ нинг 2021 йил 31 майдаги 113/07-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши натижасида давр харажатлари келиб чиқишига кўра алоҳида харажат моддалари сифатида таркиблаш ҳамда таҳлилининг асосий йўналишларини белгилаб олиш имконини яратган. Шунингдек, маъмурий харажатларни занжирли боғланиш усули асосида давр харажатларига таъсир этувчи омиллар аниқлаш ва таҳлили такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish