Sayt test rejimida ishlamoqda

Максудова Умида Мирзарахимовнанинг
фан доктори (DSc) илмий маъруза шаклида диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашё полимер композит материаллардан фойдаланган ҳолда, ҳимоявий пойабзал ишлаб чиқариш технологияси асослари», 05.06.03 – “Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2021.4.DSc/Т464
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳаллий хомашё полимер композит материаллардан фойдаланган ҳолда, ҳимоявий пойабзал ишлаб чиқариш технологияси асосларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полиметилметакрилат латекс асосида импорт ўрнини босувчи елим композицияси ҳамда елимли плёнкаларни термал фаоллаштиришнинг рационал параметрлари ишлаб чиқилган; 
электрофизик хоссалари кўрсатилган махсус пойабзал ишлаб чиқариш учун СКМС-30 бутадиен-метилстирол асосида ўтказувчан каучук таркиби яратилган;
электрофизик хоссаларига эга пойабзаллар таснифи ва электр ўтказувчанлик хусусиятига эга пойабзал конструкцияларининг электрон каталоги яратилган, материалларнинг диелектрик ўтказувчанлигига қараб, электр ўтказувчан композицияларда заряд ўтказишнинг "оёқ-пойабзал-ер" схемасида электр ўтказувчанлик механизми назарий асослаб берилган;
ҳарбий хизматчиларнинг ёш ва жинс тоифаларини ҳисобга олган ҳолда пойабзалнинг ўлчами ва тўлалик ассортименти ишлаб чиқилган; 
ўт ўчирувчилар учун ҳимоя материалларидан фойдаланган ҳолда, пойабзалларни янги конструкциялари ва лойиҳа-техник ҳужжатлари ишлаб чиқилган;
паст зичликдаги маҳаллий хом-ашё полиэтилен ярим маҳсулоти асосида, пойабзал тагликларини ишлаб чиқариш учун импорт ўрнини босувчи полимер композицияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маҳаллий хомашё полимер композит материаллардан фойдаланган ҳолда, ҳимоявий пойабзал ишлаб чиқариш технологияси асослари бўйича олинган натижалар асосида:
таклиф қилинаётган елимли композициялардан фойдаланишнинг такомиллаштирилган технологияси Ўзчармсаноат уюшмаси таркибидаги корхоналарда, хусусан “Уйғурсой юксалиш” ДУК, “Қашқадарё махсус қурилиш саноат маҳсулотлари” кохоналарида амалиётга жорий этилган, (Ўзчармсаноат уюшмаси 11 июнь 2018 йил №ФБ-9/669-1 маълумотномаси). Натижада махсус пойабзал ассортименти кенгайтирилган ва оммавий ишлаб чиқариш имконияти яратилган. 
электр ўтказувчан матодан фойдаланган ҳолда ўтказувчан каучук тагликдаги антистатик пойабзалнинг янги дизайни “ВОСТОК” давлат илмий-ишлаб чиқариш жорий этилди. Натижада пойабзал ички деталларида астарлик чармлардан фойдаланишни 26% га камайтириш имконини берди. 
электр ўтказувчан хавфсизлик пойабзалларининг янги дизайни “Пойабзалчи” мчж да жорий этилган. (Ўзчармсаноат уюшмаси 11 июнь 2018 йил №ФБ-9/669-1 маълумотномаси). Натижада пойабзал йиғиш технологик жараёнини 2 операцияга қисқартириш имконини берган. 
электр ўтказувчан пойабзал моделлари “ВОСТОК” давлат илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида жорий қилинган. (Ўзчармсаноат уюшмаси 11 июнь 2018 йил №ФБ-9/669-1 маълумотномаси).  Натижада импорт ўрнини босувчи электр ўтказувчан пойабзаллар ассортименти кенгайган ва пиротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш хавфи камайган
шахсий ҳимоя воситалари сифатида ишчи пойабзаллари “Қорасув”, “Ўзбекистон”, “Янгийўл” пахта заводлари, Бектемир ишлаб чиқариш-тажриба ва “Ҳазорасп пахта тозалаш” акциядорлик жамиятларида амалиётга жорий этилган. (Ўзчармсаноат уюшмаси 11 июнь 2018 йил №ФБ-9/669-1 маълумотномаси). Натижада ҳимоя пойабзаллари ассотименти кенгайтиришга имконият яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish