Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Абдулхалим Хамидовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак  магистрларни  компетентли тайёрлашнинг  дидактик таъминотини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Ped23.

Илмий маслаҳатчи: Джураев Рисбай Хайдарович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Шарипова Дилором Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Турсунов Собир Турдиевич, педагогика фанлари доктори; Уразова Марина Батировна, педагогика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат  университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак магистрларни компетентли тайёрлашнинг дидактик таъминот тизимини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

магистратура талабаларида  компетентликни ривожлантиришга таъсир этувчи, замон талабларига мос бўлмаган,  мақсадли, мазмунли  ва тузулмавий параметрлар  тизимли таҳлил асосида  аниқланган;

дидактик таъминотига қўйиладиган магистратура талабалари ижодий имкониятларини ривожлантиришга, касбий билимларини интеграциялашга, ўқиш жараёнини интенсификациялаш ва  индивидуаллаштиришга, касбий кўникма ва тажрибаларини шакллантирилишига йўналтирилган  талаблар компетентлик таҳлил асосида такомиллаштирилган;

дидактик таъминотини модернизациялашнинг методологик асоси бўлган,  диагностик ва тизимли дидактика принципларига асосланган ҳамда  компетентлик тайёрлаш шароитларига мос тушувчи битирувчининг  шахс модели такомиллаштирилган;

таълим мақсади даражасида – ўқув-ижодий режа; мазмуни даражасида – компетентли ўқув-услубий мажмуа; технология даражасида–креатив ўқиш тизими; таълим натижаларини баҳолаш даражасида – компетентликнинг комплекс педагогик диагностикаси кабиларни ўз ичига олган модернизациялашган дидактик таъминотининг тузилиши ва мазмуни аниқланган;

бўлажак магистрларда компетентликни шаклланганлик даражасини  кириш, семестрлараро ҳамда аттестацион босқичларидаги  педагогик диагностик мажмуасининг тузилмавий ва мазмунли тизими такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бўлажак магистрларни компетентли тайёрлашнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган илмий-амалий тадқиқотлар натижаси асосида:

магистратура талабаларида шаклланиши лозим бўлган компетенциялар тизими ва магистрларнинг компетент тайёргарлигининг дидактик таъминотига қўйиладиган талаблар магистратура мутахассисликлари Давлат таълим стандартининг мазмунига сингдирилган («Ўзстандарт» агентлиги томонидан 2014 йил 27 август 4755-сон билан рўйхатга олинган). Мазкур таклифлар магистратура битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган ўқув режа, дастурлар ва ўқув-услубий мажмуаларни  яратишга хизмат қилган;

бўлажак магистрларни компетентли тайёрлашнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 30 октябрдаги 9-2015-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисида»ги низомда ўз аксини топди. Натижада такомиллаштирилган дидактик таъминотни амалиётга татбиқ этиш орқали магистратура талабаларининг стажировкасини ташкил қилиш самарадорлигини ошириш имконини берган;

магистратура талабасининг ўқув-методик, илмий тадқиқот, педагогик амалиёт фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги  36-сон «Магистратура тўғрисида»ги  қарори асосида меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 31 октябрдаги 89-03-3048-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни жорий этилиши  ўқув жараёнини ва бажарилаётган диссертация ишларини сифатини оширилишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish