Sayt test rejimida ishlamoqda

Баязитов Камиль Фаритовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлигини бошқаришни такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Ped204.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. 
Илмий маслаҳатчи: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01  рақамли илмий кенгаш асосидаги Бир марталик кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Сивохин Иван Павлович, педагогика фанлари доктори, профессор; Усмонходжаев Талат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Коробейников Георгий Валерьевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оғир атлетикачиларнинг спорт натижадорлигини самарали оширишга кўмаклашувчи кўп йиллик тайёргарлигини бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган педагогик таъсирлар мажмуасини илмий-назарий ва экспериментал жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп йиллик спорт тайёргарлик гуруҳларида спорт натижаларининг ўсишига таъсир кўрсатувчи умумий жисмоний тайёргарлиги (УЖТ), махсус жисмоний тайёргарлиги (МЖТ), жисмоний ривожланганлиги (ЖР) ва техник тайёргарлиги (ТТ) омилларнинг боғлиқлик даражасидан келиб чиқиб оғир атлетикачиларнинг ҳар бир тайёргарлик босқичи учун машғулотнинг умумий тузилмасини ишлаб чиқиш ҳисобига алоҳида босқичларни бошқариш имконияти такомиллаштирилган;
оғир атлетикачиларнинг мусобақа машқларидаги тайёргарлигининг индивидуал типларидан келиб чиқиб даст ва силтаб кўтарувчилар учун машқларни етакчи кўрсаткичларини ривожлантириш ҳамда ортда қолаётганларини етказиб олишга қаратилган мақсадли машғулот юклама нисбатларини ишлаб чиқиш эвазига универсал спортчиларни тайёрлаш имконияти такомиллаштирилган;
оғир атлетика машқларининг спорт натижалари билан ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб штангани даст ва силтаб кўтаришда ушлаш кенгликлари ва ўтириш ҳолатларининг мутаносиблигини таъминлашда ҳар бир босқич учун танлаб йўналтириш эвазига махсус тайёргарликни ошириш имконияти кенгайтирилган; 
оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлигида етакчи сифатларни ривожлантириш учун қулай ёш зоналари бўйича машғулот юкламаси ҳажмининг концентациясини ишлаб чиқиш ҳисобига спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш тизими такомиллаштирилган;
босқичма-босқич тайёргарликнинг ёш чегараларини, оғир атлетикага хос етакчи сифатларни ривожлантириш учун қулай ёш (сенситив) зоналарни, спорт натижалари ўсишига таъсир қилувчи тезкор куч сифатларни, шунингдек, спорт маҳорати шаклланишининг турли босқичларида устувор йўналишларни аниқлаштирувчи оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлик модели ишлаб чиқилган;
илк бор оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлигининг турли босқичларида ёш даврлари бўйича спорт маҳорати шаклланиши турли босқичларининг махсус жисмоний, мативацион, функционал, назарий тайёргарлиги, мусобақавий фаолият тузилиши ҳамда спорт тайёргарлигининг ўзига хос хусусиятлари, спорт натижадорлигининг ўсиш суръатларининг устувор йўналишларини белгилаб бериш ҳисобига спорт машғулотларининг узоқ муддатли намунаси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик спорт тайёргарлигини бошқаришни такомиллаштириш бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган илмий натижалар асосида:
кўп йиллик спорт тайёргарлик гуруҳларида спорт натижаларининг ўсишига таъсир кўрсатувчи муҳим омилларнинг боғлиқлик даражасидан келиб чиқиб оғир атлетикачиларнинг ҳар бир тайёргарлик босқичи учун машғулотнинг умумий тузилмасини тадбиқ қилиш бўйича таклифлар “Оғир атлетика, велоспорт ва от спорти назарияси ва услубияти” кафедрасининг назарий ва илмий-услубий базасини кенгайтириш ва тўлдириш учун қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 19 августдаги 03-17-02/5241-сон маълумотномаси). Натижада “Спорт фаолияти”: “Оғир атлетика назарияси ва услубияти” ҳамда “Оғир атлетикда спорт-педагогик маҳоратни ошириш” йўналишининг назарий асослари кенгайтирилган ва “Оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлигини бошқаришни такомиллаштириш” мавзусида монография чоп этилган;
оғир атлетикачиларнинг мусобақа машқларидаги тайёргарлигининг индивидуал типларидан келиб чиқиб даст ва силтаб кўтарувчилар учун машқларни етакчи кўрсаткичларини ривожлантириш мақсадида универсал спортчиларни тайёрлаш бўйича таклиф ва тавсиялар  Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 19 августдаги 03-17-02/5241-сон маълумотномаси). Натижада оғир атлетика, пауэрлифтинг, тош кўтариш ва бошқа кучга қаратилган спорт турлари мутахассислари малакасини ошириш курсларининг илмий-назарий базасини кенгайтиришган ҳамда тўлдирилган;
оғир атлетика машқларининг спорт натижалари билан ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб штангани даст ва силтаб кўтаришда ушлаш кенгликлари ва ўтириш ҳолатларининг мутаносиблиги бўйича ҳар бир босқич учун танлаб йўналтириш эвазига махсус тайёргарликни ошириш бўйича таклифлар Тошкент шаҳри Республика олимпия захиралари коллежи оғир атлетика бўлимининг ўқув жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 19 августдаги 03-17-02/5241-сон маълумотномаси). Натижада даст кўтариш гуруҳи оғир атлетикачиларининг силтаб кўтаришдаги спорт натижаларини 23,2%га, силтаб кўтариш гуруҳи оғир атлетикачиларнинг даст кўтаришдаги натижаларини 19,6%га ошириш имконини берган;
оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлигида етакчи сифатларни ривожлантириш учун қулай ёш зоналари бўйича машғулот юкламаси ҳажмининг концентациясини ишлаб чиқиш ҳисобига спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш бўйича таклифлар Чирчиқ шаҳри олимпия захиралари коллежининг оғир атлетика бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 19 августдаги 03-17-02/5241-сон маълумотномаси). Натижада модель тавсифлар кўп йиллик спорт тайёргарлигининг турли босқичларида натижадор ва истиқболли оғир атлетикачиларни самарали аниқлаш имконини берган; 
босқичма-босқич тайёргарликнинг ёш чегараларини, оғир атлетикага хос етакчи сифатларни ривожлантириш учун қулай ёш (сенситив) зоналарини, спорт натижалари ўсишига таъсир қилувчи муҳим омилларни, шунингдек, спорт маҳорати шаклланишининг турли босқичларида устувор йўналишларни аниқлаштирувчи, оғир атлетикачиларнинг кўп йиилик тайёргарлик моделини қўллаш бўйича таклифлар Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 19 августдаги 03-17-02/5241-сон маълумотномаси). Натижада оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев 109 кг гача бўлган вазн тоифасида даст кўтаришда 193 кг, силтаб кўтаришда 237 кг ва иккикураш йиғиндиси бўйича 430 кг натижа кўрсатиб “Токио-2020” XXXII ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган;
илк бор оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлигининг турли босқичларида ёш даврлари бўйича спорт маҳорати шаклланиши турли босқичларининг устувор йўналишларини белгилаб бериш ҳисобига спорт машғулотларининг узоқ муддатли намунаси “Оғир атлетика, велоспорт ва от спорти назарияси ва услубияти” кафедрасида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 19 августдаги 03-17-02/5241-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилаётган информацион тестлар мажмуаси турли малакадаги оғир атлетикачи талабаларнинг спорт тайёргарлиги даражасини аниқлаш учун ҳамда оғир атлетика бўйича кириш имтиҳонларида қўлланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish