Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурманов Сарвар Рузибоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқлик таъминоти тизимлари самарадорлигини ошириш учун диспетчерлик графигини тузиш усулларини такомиллаштириш ва гидравлик барқарорликни таъминлаш”, 05.09.03 – Иссиқлик таъминоти. Вентиляция, кондиционерлаш. Газ таъминоти ва ёритиш. (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т1756
Илмий раҳбар: Махмудов Эрназар Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.26/27.02.2020.Т.109.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хайриддинов Ботир Эгамбердиевич, техника фанлари доктори, профессор (05.09.03), Касимов Фахриддин Шадманкулович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) (05.05.06).
Етакчи ташкилот: Наманган Муҳандислик қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Истеъмолчиларни иссиқлик билан сифатли таъминлашда, ностационар жараёнларни ҳисобга олган ҳолда марказлаштирилган иссиқлик билан таъминлаш тизимини ишончли ишлаши ва самарадорлигини ошириш учун иссиқлик манбаидан берилаётган иссиқлик миқдорини тезкор тартибга солиш мақсадида диспетчерлик графигини тузиш учун тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик юкламаларини турли даражада автоматлаштирилган тизимлари учун ташқи муҳитнинг харорати таъсирини инобатга олиб иссиқлик ташувчини чегаравий оптимал ҳарорат ўзгариши аниқланган; 
диспетчерлик графикларини даврий равишда ўзгариб туришини ҳисобга олган ҳолда, таклиф этилган тезкор тартибга солиш диспетчерлик графигини иссиқлик тармоғи қувурларининг ишончли ишлаши ва иссиқлик билан таъминлаш тизимининг самарадорлигига таъсири аниқланган; 
иссиқлик билан таъминлаш тизимининг самарадорлигини ошириш учун марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларининг элементларида ностационар жараёнларни ҳисобга олган ҳолда иссиқлик юкламаларининг диспетчерлик графикларини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган;
марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларида харорат ва сарфнинг ўзгаришини ифодаловчи математик модел ва ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иссиқлик таъминоти тизимлари самарадорлигини ошириш учун диспетчерлик графигини тузиш усулларини такомиллаштириш ва гидравлик барқарорликни таъминлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида: 
иссиқлик юкламалари бўйича такомиллаштирилган услубга кўра шакллантирилган диспетчерлик графиги ДУК “Тошиссиққуввати” тасарруфидаги марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларидаги оператив диспетчерлик тизими орқали иссиқлик тармоқларини бошқариш йўлга қўйилган. Тадқиқот натижалари Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманлари туманлари худудида жойлашган ИМ-2 ва Водник қозонхоналарида жорий қилинган. Таклиф этилган математик моделдан фойдаланиб, гидравлик параметрларни тартибга солиш ва оператив диспетчерлик тизимини қўллаш натижасида истеъмолчига берилаётган иссиқлик тармоқларидаги беҳуда сарфни 2-3 % гача камайишига эришилган. (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 25 октябр 04/02-4824-сон маълумотномаси);
тадқиқот натижалари, МЧЖ “Magnum Gas Project”, МЧЖ “Grand Elite Service” каби лойиҳалаш муассасаларида томонидан бир қатор локал иссиқлик билан таъминлаш қозонхоналарини лойиҳалаш жараёнида қўлланилган. Қозонхоналарни таклиф этилган математик моделдан фойдаланган ҳолда лойиҳалаш ишлари бажарилган ва танлаб олинган жиҳозларга сарф бўладиган ҳаражатларнинг камайишига эришилган. Таклиф этилган модел орқали ташқи ҳаво ҳароратини маълум бир қиймати учун 1 секундаги иссиқлик ташувчи сарфи аниқланган. Лойиҳачилар учун ўта муҳим бўлган масалани тескари усулда аниқлаш имконини берган. Ф.И.К. бўйича иссиқлик тармоғидаги минимал рухсат этилган сарф аниқланган. Ностационар жараёнларни ҳисобга олган ҳолда диспетчерлик графикларини  ташкил этиш услуби такомиллаштирилган, иссиқликни етказиб бериш режимларини тезкор тартибга солиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Диспетчерлик графикларини даврий равишда ўзгариши иссиқлик тармоқлари қувурларини ишончли ишлаши ва марказий иссиқлик билан таъминлаш тизимининг самарадорлигига таъсири аниқланган.  Диспетчерлик графигини такомиллаштирилган усулини қўллаш натижасида эришилган самарадорликка 585 млн 675 минг сўм миқдорида баҳоланган. (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021 йил 25 октябр 04/02-4824-сон маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish