Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Гузалия Марсовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Семизлик билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларнинг клиник-диагностик хусусиятлари ва профилактикаси», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1172.
Илмий раҳбар: Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади семизлик билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларнинг клиник-диагностик хусусиятларини аниқлаш ва профилактика усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
семизлик билан касалланган болаларда атерогенлик ва инсулинни юқори коэффициентлари холатида жуда сезгир C-реактив оқсил (CRP-hs)нинг юқори кўрсаткичлари ва гипоадипонектинемия ўткир ости сурункали яллиғланиш синдромининг маркерлари сифатида кардиоваскуляр бузилишларнинг юқори хавф омили билан ассоциацияланиши исботланган;
ўнг қоринча олди деворининг эпикардиал ёғ қалинлигини ошиши ҳолати сабабли чап қоринча деворининг 33% га қалинлашиши, чап ва ўнг бўлмачалар диатметрининг катталашиши диастолик дисфункциянинг ривожланишига асос бўлиши исботланган;
семизлик билан касалланган болаларда эндотелийнинг вазомотор функциясининг бузилиши аниқланиб, бунда умумий уйқу артерияси интим медиа мажмуасининг қалинлашуви хамда қон томир деворларининг эластик хусусиятлари камайиши ва натижада қон айланиш тезлигининг пасайиши инсулин резистентлиги, атероген фактор ва гипоадипонектинемия орқали намоён бўлиши исботланган;
ортиқча ёғ қатламининг ўсиши, биокимёвий параметрларнинг атероген ва диабетоген йўналишда бўлиши ва  эпикардиал ёғнинг юқори метаболик фаолияти ҳолати туфайли ичакда,  асосан II даражали дисбиотик бузилишлар  содир бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Семизлик билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларини клиник хусусиятларини ўрганиш, эрта ташҳислаш ва профилактика чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
семизлик билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларнинг дастлабки клиник олди кўринишларини ташҳислаш ва прогнозлаш бўйича амалга оширилган илмий натижалар асосида «Экзоген-конституциявий семизлик билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларининг ривожланиш хавфини прогноз қилиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 22-апрелдаги 8н-р/355-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома семизлик билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларни эрта ташҳислаш ва бундай жараённи ривожланиш хавфини прогноз қилиш имконини берган;
семизлик билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларни даволаш-профилактика усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида «Экзоген-конституциявий семизлик билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларни профилактика усули» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 апрелдаги 8н-р/354-сон маълумотномаси).  Мазкур услубий тавсиянома семизлик билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларни эрта олдини олиш самарадорлигини  ошириш имконини берган;
болаларда семиришда юрак-қон томир касалликларини клиник-функционал кечиш хусусиятларига асосланган ҳолда ташҳислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 2-сон Оилавий поликлиникаси, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 53- ва 56-сон Оилавий поликлиникалари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 29-октябрдаги 08-07/16063-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши орқали семизлик билан касалланган кардиоваскуляр бузилишлари мавжуд болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, ташҳислаш ва профилактиканинг янги усулини қўллаш орқали 85% ҳолатларда юқори терапевтик самарадорликка эришиш, асоратларни бартараф этиш ва ногиронлик сонини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish