Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматов Жайҳун Қутлимурот ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Наноструктурали ПАН-кремнезем гибрид композитларининг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04 – Физик кимё, 02.00.12 – Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/K391.
Илмий раҳбарлар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Каттаев Нуритдин Тўраевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.K.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Вохидова Нойира Рахимовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Сидиков Абдужалол, кимё фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик ўлчамли гибрид ПАН-кремнезем композитларнинг структуравий дизайни ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гибрид ПАН-кремнезем композитларида “синтез-структура-хосса” боғлиқликлари ва берилган ғовак тузилишга ҳамда ўзига хос сирт майдонига эга бўлган наноматериалларни синтезини назорат қилиш имконияти аниқланган;
электрон микроскопия, сорбция, термик ва нурнинг динамик сочилиш усулларида композицияларда заррачаларнинг наноўлчамга эга эканлиги ва нанозаррачаларнинг ҳамда ғовакларнинг ўлчамлар бўйича тақсимланиши аниқланган;
илк бор прецизион адсорбцион-калориметрик тадқиқотлар натижалари асосида ПАН-кремнезем гибрид композитларининг тўлиқ термодинамик функциялари аниқланган, тажрибавий маълумотлар микроғовакларни ҳажмий тўлиш назариясининг (МҲТН) икки ва уч аъзоли тенгламалари ёрдамида олинган назарий маълумотларга мос келиши исботланган;
илк бор ПАН-кремнезем системасидаги ўзаро таъсир энергияси ва геометрик параметрларнинг қийматлари квант-кимёвий ҳисоблаш усуллари билан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Кичик ўлчамли гибрид ПАН-кремнезем композитларини синтез қилиш ва улар асосида яримўтказгичли кимёвий сенсорларни ишлаб чиқиш бўйича илмий натижалар асосида:
ПАН-кремнезем гибрид композитли кимёвий сенсорлар “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ нинг амалиётига жорий қилинди (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2020 йил 5 сентабрдаги 1201/GK-09 сон гувохномаси). Натижада Н2S газини аниқлашнинг сезгирлиги ва селективлигини юқори бўлган янги сенсор яратиш имконини берган.
ПАН-кремнезем композитлари асосидаги яримўтказгичли кимёвий сенсорлар “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ амалиётига жорий қилинди (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2020 йил 5 сентябрдаги 1202/ GK-09-сон маълумотномаси). Натижалар саноат, маъмурий ва маиший биноларнинг атмосфера ҳавосида водород сульфид газини аниқлаш орқали хавфсизликни таъминлаш имконини берган. 
Олинган илмий натижалар асосида А-12-57 “Нанодисперс кремнезем ишлаб чиқариш учун зол-гель технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада зол-гель технологияси ёрдамида нанодисперс кремнезем ишлаб чиқариш услубидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 январдаги 89-04-259-сонли маълумотномаси). Натижада зол-гель технологияси ёрдамида нанодисперс кремнезем олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish