Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Лазизбек Азамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аминлар билан газларни тозалаш жараёнида пўлатни коррозиядан ингибирлашнинг физик-кимёвий асослари», 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/K232.
Илмий раҳбар: Акбаров Ҳамдам Икромович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.K.01.03.
Расмий оппонентлар: Қутлимуротова Нигора Хакимовна, кимё фанлари доктори, доцент; Бердимуродов Элёр Тўхлиевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аминлар билан газларни тозалаш жараёнида пўлатни коррозиядан ингибирлашнинг физик–кимёвий асосларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор икки компонентли “полиэлектролит-фосфон кислотаси ҳосилалари” системасида эквимоляр нисбатларда синергетик эффект мавжудлиги аниқланган;
илк бор тадқиқ қилинган бирикмалар ингибирлаш самараси “полимер асосидаги икки компонентли системалар < госсипол ҳосилаларининг супрамолекуляр комплекслари < индивидуал бирикмалар” қаторида камайиб бориши аниқланган;
фосфон кислотанинг гетероциклик ҳосилаларининг металл сиртига мономолекуляр механизм бўйича адсорбцияланиши исботланган;
синтез қилинган бирикмаларнинг квант-кимёвий тавсифларини аниқлаш асосида ингибирлаш жараёнига масъул бўлган фаол марказлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Таркибида азот, фосфор тутган бирикмалар металларни коррозиядан сақлашда ингибиторлар сифатида қўлланилганда олинган илмий натижалар асосида:
органик бирикмалар ва уларни композициялари Муборак газни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий этилган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2020 йил 30 июндаги 825/GK-06-сон маълумотномаси). Натижада, метилдиэтаноламиннинг 35-40% ли сувли эритмаси билан табиий газни нордон компонентлар, яъни H2S ва CO2 лардан тозалашда металлар коррозиясини олдини олиш имконини берган;
диссертация доирасида олинган натижалардан ОТ-Ф7-85 рақамли «Аминометеленфосфат кислотаси асосидаги алифатик ва гетероциклик металлар коррозияси ингибиторларини синтези ва физик-кимёвий хоссалари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада ингибиторларнинг таъсир механизмига оид қонуниятларни келтириб чиқаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 июльдаги 89-03-2492-сон маълумотномаси). Натижада, кўп компонентли ингибиторларнинг оптимал нисбати топиш ва уларнинг таъсир механизмига оид қонуниятлар келтириб чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish