Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Дилафрўз Баҳодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали зўриқишдаги бош оғриқлари профилактикасида гирудотерапиядан фойдаланиш алгоритмини такомиллаштириш», 14.00.13 – Неврология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib.2111.
Илмий раҳбар: Ходжиева Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари  доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02
Расмий оппонентлар: Туруспекова Сауле Тлеубергеновна, профессор
(Қозоғистон);  Азизова Раъно Баҳодировна, тиббиёт фанлари  доктори, доцент (Тошкент тиббиёт академияси). 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали зўриқишдаги бош оғриқларини ташхислашда ва комплекс даволашда унинг патогенезига боғлиқ равишда янгича ёндашув орқали сурункали зўриқишдаги бош оғриқларида гирудотерапия усулининг натижасини баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сурункали зўриқишдаги бош оғриғида клиник, нейрофизиологик ва нейровизуал текширув натижаларига асосланган сурункали зўриқишдаги бош оғриғи ривожланишининг клиник-объектив  хусусиятлари аниқланган;
зўриқишдаги бош оғриқларини ташхислашда нейропсихологик сўровномалар, нейрофизиологик текширувлар самараси асосланган;
Ўзбекистонда илк бора бирламчи бош оғриқлари сурункали шаклларида гирудотерапия акупунктур нуқталарга қўлланилган ҳолда анъанавий даво билан қиёсий натижавийлиги асосланган;
сурункали зўриқишдаги бош оғриғида клиник, психоэмоционал, электроэнцефалографик натижаларга асосланган комплекс даволаш усули (гирудотерапия ва амитриптилин, ибупрофен, мидокалм)нинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали зўриқишдаги бош оғриғи касаллиги мавжуд беморларда клиник-неврологик, нейропсихологик, нейровизуал текширувлар динамикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида амалиётга татбиқ қилиш материаллари ишлаб чиқилган;
сурункали зўриқишдаги бош оғриғи касаллиги мавжуд беморларда касалликнинг исталган босқичида гирудотерапия қўлланилишидан олинган илмий натижалар асосида «Сурункали зўриқишдаги бош оғриғи ва мигренда гирудотерапия усулининг қўлланилишида терапевтик ёндашувининг ўзига хослиги» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/909-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси беморларда гирудотерапия қўлланилишининг клиник аҳамиятини очиб бериш имконини берган;
сурункали зўриқишдаги бош оғриғи касаллиги мавжуд беморларда вегетатив бузилишларни аниқлаш учун олинган илмий натижалар асосида «Сурункали зўриқишдаги бош оғриғи ва мигренда вегетатив бузилишларнинг аниқланиши» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/910-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси беморларда вегетатив бузилишларни эрта аниқлаш имконини берган;
сурункали зўриқишдаги бош оғриғи касаллиги мавжуд беморларда клиник-неврологик, нейропсихологик, нейрофизиологик ва нейровизуалогик текширувларнинг корреляцион таҳлили ҳамда даволашда гирудотерапиянинг қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бухоро туман тиббиёт бўлими, Бухоро вилоят Вобкент туман тиббиёт бўлими клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 октябрдаги 8н-з/379-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сурункали зўриқишдаги бош оғриғи касаллиги мавжуд беморларда вегетатив ва олий нерв фаолияти бузилишларини эрта ташхислаш ва даволаш муддатларини қисқартириш, профилактик ёрдам сифатини ошириш, мазкур касалликларни даволашда гирудотерапиядан фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда касаллик асоратларининг олдини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish