Sayt test rejimida ishlamoqda

Саитов Азиз Азимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Темир йўл автоматика ва телемеханика тизимларидаги йўл участкалари назорат қурилмаларини такомиллаштириш”, 05.08.03– Темир йўл транспортини ишлатиш; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2136
Илмий раҳбар: Курбанов Жанибек Файзуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Назрилла Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Ўроқов Олимжон Хикматуллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал–Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир йўл автоматика ва телемеханика тизимларидаги йўл участкаларнинг назорат қурилмаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда сигнализация, марказлаштириш ва блокировка техник йўроқнома талаблари асосида темир йўл участкаларини датчиклар ёрдамида назорат қилиш усули такомиллаштирилган;
темир йўл участкаларида ғилдирак жуфтлиги ўқларини санаш асосида индуктив датчиклар ва унинг бошқарув қурилмаси ишончлигини баҳолаш учун математик моделлар ёрдамида асосланган;
ҳаракат таркиби ғилдирак жуфтлиги ўқларини санаш усули асосида темир йўл участкаларида ўз-ўзини ташҳислаш тизимларини қўллаш учун дастурий таъминотли микропроцессорли қурилмаси такомиллаштирилган;
сигнализация, марказлаштириш ва блокировка тизимларини узликсизлигини таъминлаш асосида темир йўл участкаларида ғилдирак жуфтлиги ўқларини санаш ва рельс занжирлари тизимларини назорат қилиш учун ягона бошқарув қурилмаси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Темир йўл участкаларини бўш-бандлигини назорат қилиш учун яратилган қурилмасига асосланган натижалар орқали:
йўл участкаларини назорат қилиш қурилмаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Сергели” станциясига ишлаб чиқилган йўл участкаларини назорат қурилмаси ўрнатилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 03 майдаги №01/1587-21 – сон маълумотномаси). Олиб борилган тадқиқотларга асосан ҳаракат таркиби ғилдирак жуфтлиги ўқларини санаш қурилмаси учун темир йўл участкаларини назорат қилиш алгоритмини такомиллаштириш орқали участкалардаги ётқизилган кабеллар узунлиги 50% га камайтириш имкони яратилган;
станцияларда йўл участкаси назорат қурилмасини индуктивли ва оптик датчикларнинг бир-бири билан уланиш ва мослаштирувчи электр схемалари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Сергели” станциясига, темир йўл участкаларини ҳолатини назорат қилиш қурилмасини такомиллаштириш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 3 майдаги №01/1587-21 – сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида поездлар ҳаракати оралиқ вақт интервалларини камайтириш, темир йўл участкалардаги поезд оқимини ўтказувчанлиги 1,2 баравар оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish