Хайтбаева Нодира Сейтжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган тупроқларида буғдойнинг фузариоз касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx68.
Илмий раҳбар: Зупаров Миракбар Абзалович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc. 27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Шомил Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Холдаров Мирхалил Уразбекович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган тупроқлари шароитида буғдой навларида касаллик қўзғатувчи Fusarium туркуми турларининг буғдой навлари ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикасида буғдойнинг фузариоз касаллигининг Fusarium туркумига мансуб 12 та тур ва 3 та кенжа турлари аниқланган;
шўрланган тупроқ шароитида экинларнинг ҳар хил ривожланиш фазаларида фузариоз касаллигини қўзғатувчи турларнинг морфологик, систематик ва биологик хусусиятлари аниқланган;
фузариоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг энг агрессив турлари – F.oxysporum, F.gramenearum ва F.solani исботланган;
илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган тупроқларида буғдойда фузариоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг патогенлик ва фитотоксин синтез қилиш хусусиятлари аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикасида районлаштирилган буғдой генотипларидан «Ғарезсизлик», «Краснодар-99» ва «Таня» навлари фузариоз касалликларига нисбатан чидамли навлар эканлиги исботланган;
буғдойнинг фузариоз касаллигига қарши кураш чораларини қўллашда Фитолавин ва Триходерминбиологик препаратлари ҳамда Виал Траст, Геркулес ва Раксил кимёвий фунгицидлари яхши самара бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган тупроқларида буғдойнинг фузариоз касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари асосида:
фузариоз касаллигига қарши уруғдорилагичлар: Виал Траст, Геркулес, Раксил фунгицидларини қўллаш Нукус тумани Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигида, Тахтакўпир тумани «Пирнияз Тахта» ва «Нуратдин Тахта», Амударё тумани «Абдухаликов Жалғаш» ва «Султамурат Қийра», Чимбой тумани «Нурланбек Бекбергенов» ва «Қаллибекова Гулмира» фермер хўжаликлари шароитида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 28 августдаги 02/21-437-сон маълумотномаси). Бунда қўшимча гектаридан 3–4 центнер дон ҳосили олишга эришилган;
фузариоз касалликларига қарши уруғлик донга микробиологик препаратлар: Триходермин, Фитобиосол билан ишлов бериш Нукус тумани Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигида, Тахтакўпир тумани «Пирнияз Тахта» ва «Нуратдин Тахта», Амударё тумани «Абдухаликов Жалғаш» ва «Султамурат Қийра», Чимбой тумани «Нурланбек Бекбергенов» ва «Қаллибекова Гулмира» фермер хўжаликлари шароитида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 28 августдаги 02/21-437-сон маълумотномаси). Бунда гектаридан қўшимча ҳосил 4–5 центнергача дон ҳосили олинган.